Боевики движения Талибан

Россия "Толибон" вакиллари Афғонистондаги сайловларда иштирок этишини хоҳламоқда

673
Москва, шунингдек, "Толибон" ҳаракати билан "Ислом давлати"га қарши курашда ҳамкорликда кураш олиб бориши мумкин

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Россия Федерацияси толиблар вакиллари Афғонистондаги сайловларда иштирок этишини хоҳламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Москва толиблар вакиллари Афғонистондаги сайловларда иштирок этишини хоҳлар эди, деб айтган РФ ТИВнинг иккинчи Осиё департаменти директори, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов.

"Улар (Толибон) вакиллари иштироки мақсадга мувофиқдир, лекин уларнинг принципиал ёндашуви бошқа мақсадни ўз ичига олади - улар ҳозирда Афғонистонда амалда бўлган Конституцияни тўлиқ ҳажмда тан олмайдилар", - деб айтган Қобулов матбуот-анжумани вақтида.

Россия президентининг махсус вакили шунингдек, Москва "Толибон" билан Афғонистонда "ИД" террористик уюшмасига қарши курашда ҳамкорлик қилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

Аммо Қобуловнинг таъкидига кўра, толиблар бу ҳамкорликсиз ҳам "Афғонистонда ишидчиларни муваффақиятли йўқ қилмоқда".

673
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

833
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

833

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

997
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

997

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0