Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке

Кутилмаган хушхабар: Ўзбекистон генконсули Владивостокка тайинлови ҳақида

606

Ўзбекистоннинг Узоқ Шарқдаги Генконсули Рустам Исмоилов Владивостокда очилган дипломатик ваколатхона олдида турган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке
Sputnik / Татьяна Меель
Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке

Дипломат Россияга унинг янги тайинлови кутилмаганда рўй берган хушхабар бўлганини таъкидлади.

Приятная неожиданность: генконсул Узбекистана о назначении во Владивосток

"Владивосток Россиянинг бутун Узоқшарқ федерал округи пойтахтига айланди – бу жуда ҳам истиқболли регион. Менга шу ерда ишлашни ишониб топширганликлари учун миннатдорман. Эндиликда Владивостокда Ўзбекистон фуқаролари ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари учун ҳам ватаннинг бир бўлакчаси ташкил топди. Улар бизнинг олдимизга келиб, ўз ғоялари билан бўлишишлари, қандайдир масалаларини ҳал этишлари мумкин бўлади", - деб қайд этди Исмоилов.

Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке
Sputnik / Татьяна Меель
Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке

Унинг сўзларига кўра, генконсуллик иши биринчи навбатда Узоқ Шарқда фаолият юритаётган ватандошларга кўмак беришга ҳамда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, савдо-иқтисодий, гуманитар ва маданий алоқаларни янада кучайтиришга қаратилади.

Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке
Sputnik / Татьяна Меель
Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке

Эслатиб ўтамиз, 1 март санасида Владивостокда Ўзбекистоннинг ҳисоб бўйича бешинчи дипломатик ваколатхонаси очилди. Ўтган йил РФ да икки мамлакат етакчилари келишувига биноан Санкт-Петербург ва Екатеринбургда Ўзбекистоннинг иккита консуллиги очилган эди. 2019 йил охирига қадар Қозон республикаси ва Ростов-Донда ҳам Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари очилади.

606
Государственный секретарь США Майк Помпео

Помпео COVID-19 келиб чиқишини хитой лабораторияларига боғлади

419
Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео коронавирус пандемияси ХХР лабораторияларида юзага келган бўлиши мумкин мазмунида тарқалган тахминларни тасдиқловчи маълумотни эълон қилди.

Помпео ўз баёнотини ушбу ҳафтада коронавирус пандемияси сабабларини ўрганиш ва бу борада суриштирув ўтказиш учун Хитойга етиб борган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инспекторларига йўллади.

"АҚШ ҳукумати бугун 2019 йилда Хитой давлат лабораториялари фаолияти ичида юз берган янги маълумотлар ҳақида хабар беришмоқда", - дейилади Помпеонинг ёзма баёнотида. Жумладан, унинг сўзларига кўра, АҚШ Ухань вирусология институтининг бир неча нафар тадқиқотчилари 2019 йилнинг ёзида - ҳали COVID-19 биринчи ҳолати қайд этилгунга қадар касалланишган, дейиш учун барча асосларга эга.

Бундан ташқари, институтда камида 2016 йилдан бошлаб COVID-19 билан 96% га ўхшаш бўлган RaTG13 кўршапалакларида коронавирус ўрганилган. Унинг сўзларига кўра, институт вируснинг эҳтимолий "юқумлилиги ёки ўлим ҳолатларини ошириши бўйича ўтказилган тажрибалар" борасида ҳисобот тақдим этмаган.

Вирусология институти ҳарбий тадқиқотлар билан боғлиқ, дея таъкидлаган яна Помпео. "Узань вирусология институти фуқаролик институти сифатида тақдим этилишига қарамай, у Хитой ҳарбийлари билан материаллар чоп этишда ва махфий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган", - дейилади Помпео баёнотида.

"COVID-19 пандемияси олдини олиш мумкин эди. Ҳар қандай масъулиятли давлат инфекция авж олганидан бир неча кун ўтгач Уханьга соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон экспертларини таклиф қилган бўлар эди", - деган Помпео.

COVID-19 лабораториядан назоратсиз чиқиб кетган бўлиши мумкин - Британия разведкачилари >>>

У яна бир карра БССТ экспертларига барча объектларга, лаборатория маълумотларига, ходимларга, гувоҳларга ва шикоятчиларга йўл очиб беришга чақириб қолган.

АҚШ бундан олдин ҳам коронавирус хитой лабораторияларида пайдо бўлган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдириб келган, аммо шу вақтгача ўз сўзларига далилларни келтирмаган эди.

Помпеонинг ҳозирги таъкидлари ҳам ҳужжатлар билан далилланмаган. Хитой бу айбловларни рад этмоқда.

419
Теглар:
коронавирус пандемияси, Британияда коронавируснинг янги штамми, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

АҚШ МДҲ давлатларидан очиқ ва рақобатбардош сайловларни ўрганса бўлади - Володин

319
Бугунги кунда ОДКБ ва МДҲга кирувчи собиқ Совет Иттифоқи давлатларида сайловлар стандартлари ўта юқори, деб ҳисоблайди РФ Давлат думаси спикери.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин МДҲ давлаларида сайловларни ўтказиш тажрибасини АҚШ билан бўлишишни таклиф этди.

"Россия 24" телеканалига берган интервьюсида Давлат демаси спикери Қозоғистон ва Қирғизистонда сайловлар ўта юқори даражада ўтказилганини қайд этди. Володиннинг айтишича, КХШТ (ОДКБ) ва МДҲ Парламент ассамблеяси доирасида бу давлатларда кузатувчи сифатида бўлган Давлат думаси депутатлари шундай хулосани берганлар.

Шу билан бирга, АҚШдаги сайлов кампаниясига доир саволлар кўплаб йиғилиб қолган, дейди Володин.

"Шу боис, бошқа мамлакатлардаги сайловлар ҳақида гапирганимизда, ҳозир маълум бир тажрибани ёки қандайдир таклифларни таҳлил қилиб, умумлаштириб, сўнгра Америка Қўшма Штатларидаги ҳамкасбларимизга йўлласак, тўғри бўлар эди", - деди РФ Давлат думаси раиси.

"Биз тавсияларни йўллаймиз. Бундан ташқари, бу сингари масалалар чиндан ҳам анча самаралироқ ҳал этилаётган кўплаб мамлакатлар тажрибаси билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Лекин, бунда энг асосийси, бу ҳақда олдин ҳам айтганмиз, яна такрорлаб ўтамиз, суверен давлатлар ишларига аралашманг, ўз муаммоларингизни ҳал этинг, биз эса ўзимизни муаммоларимизни ўзимиз ҳал этиб оламиз. Агар ёрдам керак бўлса, марҳамат", - дея хотима қилди сиёсатчи.

РФ Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев илгарироқ, АҚШ ўз сайлов тизимида рўй берган "сбой"дан сўнг бошқа давлатлардаги сайловларга "баҳо" қўйиш имкониятидан маҳрум бўлганини айтган эди.

319
Теглар:
сайлов, сайловлар, Россия, АҚШнинг янги президенти, АҚШ президенти, АҚШ

Ҳайдовчиликка ўқиётган шахсларнинг давомати онлайн назорат қилиниши мумкин

64
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганларнинг давомати ва ўқув жараёнини онлайн назорат қилиш йўлга қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2021 йилда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХББ) соҳасида амалга қатор истиқболли режалар амалга оширилиши кутилмоқда.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиётган номзодлар давомати ва ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризаларни онлайн юбориш ҳам жорий этилиши кутилмоқда. Тўловларни эса тўлиқ биллинг тизимига ўтказиш мўлжалланган. Бу фуқароларнинг сабабсиз кутиб қолишларининг олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Эслатаб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

64
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, ҳайдовчилик гувоҳномаси