Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов

Шавкат Мирзиёев Эфиопия президенти ва БМТ Бош котибига таъзия билдирди

78
Эфиопияда ҳалокатга учраган самолётда 33 давлатдан бўлган 149 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг 8 нафар аъзоси бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар Россия фуқаролари ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолётнинг қулаши оқибатида экипаж аъзолари ва йўловчилар ҳалок бўлгани муносабати Эфиопия президенти Сахле-Ворк Зевде ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эфиопияда Ethiopian Airlines компаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар қилган эдик. Boeing 737-800 MAX самолёти маҳаллий вақт билан соат 08:38 да Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан Кения пойтахти Найробига парвоз қилган, соат 08:44 да эса самолёт билан бўлган алоқа узилган.

Ҳалокатга учраган самолётда 33 давлатдан бўлган 149 нафар йўловчи ҳамда экипажнинг 8 нафар аъзоси бўлган. Шунингдек, ҳалок бўлган орасида БМТ тизимининг 19 нафар ходими бўлган.

78