Посол Украины в Узбекистане Юрий Савченко

Порошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди

284
Петр Порошенко фармони билан Юрий Савченко Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан бўшатилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақида Украина президентининг матбуот хизмати 12 март куни хабар қилди.

“Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан бўшатилсин”, - дейилган фармонда.

Юрий Савченко ҳозир 65 ёшда, у 2010 йилдан буён Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

284