Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказади

© Sputnik / Рамиз БахтияровБывшее здание МИД Узбекистана
Бывшее здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда 2019-йилда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш жадвали борасидаги таклифлар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. 2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, Евроосиё Бош бошқармаси бошлиғи Ғуломрезо Боқерий билан учрашди.

Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда минтақадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2019-йилда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш жадвали борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Мозори-Шариф - Ҳирот йўналишидаги трансафғон темир йўл линиясини қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Эрон элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди, деб хабар қилади ТИВ матбуот-хизмати.

Янгиликлар лентаси
0