Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПатриарх Кирилл вручил орден Сергия Радонежского президенту Казахстана Н. Назарбаеву
Патриарх Кирилл вручил орден Сергия Радонежского президенту Казахстана Н. Назарбаеву - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Нурсултон Назарбаев истеъфога чиқди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти марказий телеканаллар орқали эълон қилди. 

"Мен ўзим учун мураккаб бўлган қарорни қабул қилдим - президент сифатида ўз ваколатимдан воз кечаман. Бу йил ушбу олий лавозимга киришганимга 30 йил тўлади. Мен мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлиш бахтига муяссар бўлдим.

Мен, биз тўғри йўлдан кетаётганимизга ишонаман. Агар биз кучли бўлсак, ҳамма бизни ҳурмат қилади, биз билан ҳисоблашади. Агар биз бировларга ишонсак - ўз ютуқларимиздан маҳрум бўламиз. Яшасин Қозоғистон!", - деди Нурсултон Назарбаев республика марказий телеканаллари эфирида. 

Нурсултон Назарбаев 1990 йилнинг 24 апрелидан буён Қозоғистон президенти лавозимида ишлаб келаётган эди. Назарбаев 1940 йилда туғилган. Ўз меҳнат фаолиятини Қарағанда металлургия заводида оддий ишчи сифатида бошлаган. Кейинчалик заводда ишлаб туриб олий маълумот олган. 1989 йилда Қозоғистон ССР Коммунистик партиясининг 1 котиби этиб тайинланган. Айни дамда Нурсултан Назарбаев 78 ёшда. 

Янгиликлар лентаси
0