Мирзиёев Назарбоев билан телефонлашди

© Sputnik / Болат ШайхиновНурсултан Назарбаев и Шавкат Мирзиёев
Нурсултан Назарбаев и Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Мирзиёев Назарбоевга самимият ила мустаҳкам соғлик, ғайрат ва Қозоғистон халқига бундан кейинги хизматида туганмас куч-қувват тилади ва дўстона муносабатлар давом этишига ишонч билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. 19 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун истеъфога чиққан Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев келажакда нималар билан шуғулланишини маълум қилди

Икки давлат раҳбарлари мулоқот давомида ҳар соҳада муваффақиятли ва самарали ривожланаётган ўзбек-қозоқ муносабатларининг дўстона характерини таъкидлаб ўтдилар, деб хабар қилади ТИВ матбуот-хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи президенти томонидан икки давлат халқлари ўртасида мустаҳкам дўстлик фундаменти қўйилишида қўшган ҳиссасини чуқур мамнуният билан эътироф этди.

Суҳбат давомида, Назарбоев раҳбарлигида замонавий бозор иқтисодиётига эга давлат барпо этилгани, кўпмиллатли ва кўпдинли мамлакатда тинчлик ва ҳамжиҳатлик таъминлангани қайд этилди. Бугунги кунда Қозоғистон дунёнинг ривожланган 50 давлати рўйхатидан жой олган.

Икки давлат етакчилари мамлакатлар ўртасида дўстлик, ахил қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатлар бундан кейин ҳам ривож топиб, янада мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонч билдирдилар.

Президент Мирзиёев Назарбоевга самимият ила мустаҳкам соғлик, ғайрат ва Қозоғистон халқига бундан кейинги хизматида туганмас куч-қувват тилади ва дўстона муносабатлар давом этишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0