Виды Астаны

Қозоғистон ўз президентини кутмоқда: парламент биноси олдида қизил пояндоз тўшалган

464
Қуни кеча Нурсултон Назарбоев қасамёд қабул қилиш маросимини ўтказиш тўғрисида ўзининг энг сўнгги қарорини имзолаган эди.

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Қозоғистон парламент биноси олдида қизил гиламлар тўшалди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон мухбири.

Таъкидланишича, бу гиламдан Биринчи президент - Елбаси Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Касим-Жомарт Токаев ўтиши кутилмоқда. Токаев Конституцияга биноан қасамёд келтиргач сайловларга қадар президент вазифасини бажаради.

Бугун, 20 март куни 12:00 парламент биносида сенат ва мажлиснинг қўшма йиғилиши ўтказилади. Кутилишича, президент лавозимига киришаётган Токаевнинг қасамёд қабул қилиши маросими ўтказилади.

Шу боис, эрта тонгдан парламент биноси ёнида оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпланишган, бинога кираверишда президент телерадиомажмуаси ҳамда республика каналларининг ҳаракатланувчи телевизион станциялари жой эгаллаган.

Қуни кеча Нурсултон Назарбоев қасамёд қабул қилиниши маросимини ўтказиш тўғрисида ўзининг энг сўнгги қарорини имзолаган эди.

Қўшма йиғилиш чақириш ҳақидаги фармойиш эса мажлис раиси Нурлан Нигматулин томонидан имзоланган.

464
Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)