Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондон тайинлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайинлов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига асосан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокир Сайфуддинов тайинлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

© Министерство обороны УзбекистанаЗокиржон Сайфудинов
Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондон тайинлади - Sputnik Ўзбекистон
Зокиржон Сайфудинов

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодиржон Турсунов тайинланди.

© Министерство обороны УзбекистанаҚодиржон Турсунов
Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондон тайинлади - Sputnik Ўзбекистон
Қодиржон Турсунов

Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0