Участники мероприятия

Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи натижалари: уч ҳоким ишдан бўшатилди

317
Бухоро вилоятининг Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманлари ҳокимлари ўзгарди.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ва иккита университет ректори ўзгарди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев иштирокида Вобкент, Ромитан ва Бухоро туманлари халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Вобкент туманини 2009 йилдан буён бошқариб келаётган Асқар Назарович Жаводов вазифасидан озод этилди. Пешкў тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бафоев Баҳодур Саноевич вақтинчалик туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2018 йил май ойидан буён вақтинчалик Ромитан ҳокими вазифасини бажариб келаётган Ҳалимов Бахриддин Шамсиевич ўрнига Ромитан ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларибўйича биринчи ўринбосари Тоҳиров Хуршид Яҳёевич янги ҳоким бўлди.

Бухоро туманини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Эсанов Муҳиддин Турдиевич бошқа лавозимга ўтгани сабабли лавозимидан озод қилиниб, ўрнига Дўстов Қаҳрамон Бозорович Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29−30 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан танишди, янги лойиҳаларни белгилади ҳамда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

317