Граница Узбекистана и Афганистана

Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланди

178
Самарқандда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан икки давлат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Жорий йилнинг 11-17-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланган ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилган.

“Тадбир якунларига кўра Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Вазирлик хабарида учрашув дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтгани таъкидланган.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси узунлиги 1,330 километрдан ортиқ. Бугунги кун ҳолатида  ушбу чегара чизиғининг 20% демаркация қилинмаган ҳолда қолмоқда.

178
Заседанисе сената Олий Мажлис

Борий Алихонов ва Наримон Умаров сенатор этиб тайинланди

68
Ўзбекистон президенти фармони билан “Адолат” ва Экология партиялари раҳбарлари сенатор этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 20 октябрдаги фармони билан Борий Алихонов ҳамда Наримон Умаров Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 20 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари Борий Алихонов ва Наримон Умаровнинг берган ёзма аризасига асосан уларнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 20 октябрдаги фармонига асосан ҳамда Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Борий Алихонов ва Наримон Умаровни Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб рўйхатга олган.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, Наримон Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланган.

Наримон Умаров
Sputnik / Дильшода Рахматова
Наримон Умаров

Борий Алихонов эса Сенатнинг янги ташкил этилган Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган.

Борий Алиханов, председатель Экологической партии РУз
Sputnik / Дильшода Рахматова
Борий Алиханов, председатель Экологической партии РУз
68
Мурат Камалов избран заместителем главы Сената Олий Мажлиса Узбекистана.

Сенат раисига ўринбосар сайланди

93
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида маълум бўлди.

Президент Мурат Камаловни Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида тақдимномани киритган.

Қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз  билан  сенатор Мурат Камалов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгес раиси этиб сайланган.

93
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

289
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

289