Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров

Рамзан Қодиров: ҳақиқатни гапирганим учун ўзим қолиб отларим ҳам санкцияга тушди

768
Ўтган йили ОАВларда Европада боқиладиган Қодировнинг отлари атрофида катта жанжал авж олган эди. Санкциявий чоралар доирасида, хусусан, олдин Германия, сўнгра эса Чехия ҳукумати от пойгаларида ғалаба қозонган Қодиров отларига рағбат пули тўлашдан бош тортди

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳақиқатни гапиргани учун Америка ва Ғарб санкцияларига дуч келганини айтди: нафақат ўзим, балки отларим ҳам санкцияга тушди деган у.

Чеченистон раҳбари АҚШ, Евроиттифоқ мамлакатлари ва баъзи бошқа давлатлар Украинадаги воқеалар туфайли санкция киритган россияликлар сирасига киради. Ўтган йили ОАВларда Европада боқиладиган Қодировнинг отлари атрофида катта жанжал авж олган эди. Санкциявий чоралар доирасида, хусусан, олдин Германия, сўнгра эса Чехия ҳукумати от пойгаларида ғалаба қозонган Қодиров отларига рағбат пули тўлашдан бош тортди. Сўнгра отларнинг емига ҳам маблағ ажратилмаслигига қарор қилингани айтилди.

Сал кейин ютуқ пулларнинг бир қисмини отлар емишига йўналтиришга рухсат берилди.

"Мен бирорта жиноят содир этмай туриб, барча санкцияларга дуч келдим. Мен томондан содир этилган ягона жиноят - бу мен ҳамиша ҳақиқатни борича гапиришимдир. Ва бу Америкага ёқмайди. Шу боис Қўшма Штатлар турлича усуллар билан менинг "оғзимни ёпишга" ҳаракат қилади: нафақат менга, балки отларимга ҳам санкция эълон қилган. Мени фақат ўлдириш мумкин, ҳақиқатни гапирмайдиган қилишнинг эса иложи йўқ", - деган Қодиров Первый каналда "Большая игра" дастури давомида.

Шу билан бирга у европа мамлакатлари терроризмга алоқадор шахсларни олий суд учун бермаётганини таъкидлаб ўтди.

"Закаев (Ахмед, тан олинмаган "Ичкерия"нинг собиқ етакчиларидан бири) - кўплаб террористик актларни молиялаштирган одам, бугунги кунда Лондонда ўта қулай шароитда кун кечирмоқда. Биз унинг айбини ҳар қанчайин исботламайлик, уни одил судлов учун чиқариб беришмаяпти. Польша, Германия, австрияда бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу шахсларнинг барчаси одам ўғирлаб, одамларни қийноққа солган террорчилар сифатида машҳур, уларнинг барчаси федерал қидирувда. Лекин Ғарб, ҳеч қандай далил бўлмаса-да, мени жиноятчи деб атаб, асоссиз айблаб келмоқда. Улар сўз эркинлигини худди менинг ижтимоий тармоқларим сингари ёпиб қўймоқчи", - деди Қодиров.

У шунингдек, ислом мамлакатларида юз бераётган воқеалар ғарб махсус хизматлари иши натижаси эканлигини таъкидлаб ўтди.  Унинг фикрича, агар АҚШ ва Ғарб Суриядаги урушни тамомлаш ниятида экан, "турли сиёсий ўйинларни ўйлаб топиш ўрнига" бу ҳақда очиқ айтиш лозим. Россия ҳамиша терроризмга қарши курашда ҳамкорликка тайёрлигини билдирган бир паллада, Америка бу таклифни рад этиб келади, деб қўшимча қилди Рамзан Қодиров.

768