Жанубий сарҳадларда ҳамкорликда ўтказилган жанговар машғулотлар якунланди

© Фото: Минобороны УзбекистанаУзбекские военные уничтожили "нарушителей" на границе с Афганистаном
Узбекские военные уничтожили нарушителей на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарёда Ўзбекистон Қуролли Кучлари куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотининг якуний - асосий босқичи бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Сурхондарё вилоятида 16 апрелда бошланган Ўзбекистон Қуролли Кучлари куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотининг якуний - асосий босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Выставка рационализаторских предложений военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар Фарғонада ўз ихтиролари билан барчани лол қолдирди

Хабарда айтилишига кўра, ўқув-жанговар машғулотлар учта нуқатада - “Ўзбекистон-Туркманистон-Афғонистон”, “Ўзбекистон-Тожикистон-Афғонистон” чегаралари туташган ҳудудда ҳамда “Хайратон” кўпригида ўтказилган.

“Ўқув-жанговар ҳаракатлар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаевнинг бевосита раҳбарлиги остида мувофиқлаштирилди”, - дейилади хабарда.

Внезапная проверка боеготовности войск Минобороны РУз продолжается. Подразделения сдают контрольную проверку. - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона водийсида куч тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди

Таъкидланишича, жанговар операциялар сценарийсига кўра, Ўзбекистон чегарасини шартли ноқонуний қуролли гуруҳлар томонидан бузиб ўтиш ҳолатини тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилган. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳудудий бўлинмалари уларга қаршилик кўрсатиш билан биргаликда Қуролли Кучлар куч тузилмаларига, хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларига тегишли сигнал берилган. Операция режасига мувофиқ хавфни бартараф этиш учун қўшинлар тезкор жанговар шай ҳолатга келтирилган.

Мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг куч ва техника воситалари иштирокида шартли жангарилар кириб келган ҳудуд ҳарбий техникалар ёрдамида ўраб олинди ҳамда улар турли қуроллардан жанговар ўт очиш орқали йўқ қилинди. Махсус гуруҳлар Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий вертолёт ёрдамида воқеа жойига етказилди ва ҳудуд синчковлик билан текширилди. Чегара қўшинларига қарашли катерлар орқали қуруқликдаги “душман”га зарба берилди, дея маълум қилинади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0