Мужчина закрывает портфель

Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди

508
Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари президент фармони билан ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Ҳукумат қарори билан Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари президент фармони билан ташкил этилган бўлиб, тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

508