Штайнмайер Ўзбекистонга келди

333
(Янгиланган 00:14 28.05.2019)
Штайнмайерни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Германия Федератив республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Штайнмайерни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия Федерал президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.

333
Открытие памятника князю Владимиру на Боровицкой площади

Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

328
(Янгиланган 17:33 27.05.2020)
Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклифномалар МДҲ давлатлари етакчилари учун янгиланади, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Ҳозирча МДҲ давлатлари раҳбарларига Ғалаба Парадига таклифномалар янгиланади, деган критерий тарафдоримиз", - деб айтган Песков чет эл етакчиларидан кимлар 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Парадга таклиф этилган, деган саволга жавоб берар экан.

Украина МДҲдан чиқдими, деган саволга жавобан Кремль вакили: "Агар бу сиз учун тушунарсиз бўлса, бизга қандай тушунарли бўлиши мумкин?", - дея айтган.

Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум.

328
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

130
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

130

Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади - иқлимшунослар башорати

0
МДҲ давлатлари синоптиклари тахминига кўра, келаётган ёз фаслида Марказий Осиёда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Марказий Осиёда ёзда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мавсумий прогнозлар бўйича МДҲ мамлакатлари иқлим бўйича 18-форуми (NEACOF-18) материалларига таянган ҳолда.

Ёзги мавсумда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ўта иссиқ ҳаво бўлиши эҳтимоли 40%га яқинни ташкил этади.

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича аномал иссиқ бошқа минтақаларда, шу жумладан Сибирьда ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, прогнозлар натижалари ноаниқлиги туфайли ҳозирча ҳаво температураси кўпйиллик ўртача миқдорларга тенг бўлиши кутилмоқда.

0