Визит Президента Федеративной Республики Германия Франк-Вальтера Штайнмайера

Германия президентини расмий кутиб олиш маросими бошланди

200
(Янгиланган 12:57 28.05.2019)
Кўксаройда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.  

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Кўксаройда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросими бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.  

Айни дамда Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимда икки мамлакат ҳукумат вакиллари, хорижий мамлакатлар элчилари иштирок этмоқда. Германия президенти шарафига фахрий қоровул саф тортган. 

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг икки давлат президентларининг тор ва кенг доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Франк-Вальтер Штайнмайер кеча 27 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Тошкетга келган эди. 

200