Дмитрий Медведев

Евроосиё иқтисодий иттифоқ янада кенгайиши мумкин - Медведев

821
(Янгиланган 15:57 28.05.2019)
Россия бош вазир Дмитрий Медведев Евроосиё иқтисодий иттифоқ кенгайиши мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев "Россия 24" телеканалига берган интервьюда Евроосиё иқтисодий иттифоқи кенгайиши мумкинлигини маълум қилди.  

 “Бизда очиқ иттифоқ, ҳозир кузатувчилар пайдо бўлди, эҳтимол таркиб янада кенгайиши мумкин”, - деди Россия ҳукумати раҳбари.

Медведевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга 100 та мамлакат қизиқиш билдирмоқда.

 

ЕОИИ – бу ягона 108 миллион истеъмолчиларни ўз ичига олган бозордир. Бугунги кунда жуда муҳим халқаро ўйинчилар – Сингапур, Исроил, Ҳиндистон билан музокаралар олиб борилмоқда.

ЕОИИ ва Вьетнам ўртасида эркин савдо тўғрисида битим мавжуд. Шунингдек, Эрон ва Хитой билан ҳужжатлар имзоланган.

“Интеграциянинг ютуқлари аниқ, ишончим комил иттифоқ самараси янада юқори бўлиши керак. Албатта шерикларимиз билан ушбу йўналишда ишлаймиз”, - деб қўшимча қилди Медведев.  

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Нур-Султонда Евроосиё иттифоқини ташкил этиш тўғрисида битимни имзоланганига 5 йил тўлиши муносабати билан йиғилиш ўтказилади.  

Тадбирда Елбаси Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин, Армения бош вазири Никол Пашинян иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида - Молдова президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

821
Папка с документами

Сўх тумани ҳокими ўзгарди

179
(Янгиланган 16:16 03.06.2020)
Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Бугун Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

“2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди”, - дейилади ЎзА хабарида.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

179

Ғарб Россияни яна ўз тузоғига илинтирмоқчи ёки Катта еттиликка таклиф нимани англатади

390
(Янгиланган 11:59 03.06.2020)
Бир вақтлар СССРга қарши курашда АҚШ Хитойни ўзига иттифоқчи қилиб олгани каби, энди Хитойга қарши курашда АҚШ Россияни ўзига ҳамкор қилишга бел боғлади.

Ҳозирда Ғарб Россияга, Россия и  Ғарбга бўлганидан кўра кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Россия Ғарбдан қанчалик узоқлашса бу шунчалик кўпроқ намоён бўлади - бу оддий фикрни нафақат бизнинг ғарбпарастларимиз, балки Ғарб раҳбарларининг ўзлари ҳам англаши қийин. Россия билан муносабатлардаги ўйин қоидалари ва кун тартибини бугунги кунда кучлироқ Ғарб белгиламаслигини англаш жуда қийин, аммо буни англамасликнинг ўзи Атлантика дунёси ортидан одатий колипларни қолдириб ўтмишга ғарқ бўлаётганидан далолат бермоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Мана, душанба куни Трамп яна Путинга қўнғироқ қилди - уни Ғарб клубига қўшилишга таклиф қилиш учун. Бу йил АҚШ президенти "Катта еттилик" учрашувига мезбонлик қилади - у июн ойида режалаштирилган эди, аммо Трамп уни сентябрга кўчиришни кўриб чиқмоқда, чунки барча Европа етакчиларининг ҳаммаси ҳам (масалан, Меркель) ҳозирда АҚШга келишга тайёр эмас. Шунинг учун ҳам президент Россияни ғарбий столга қайтариш зарурияти ҳақидаги эски ғоясини илгари суришга қарор қилди.

Ўтган йили Квебекда бўлиб ўтган "Катта еттилик" саммити арафасида Трамп бу ҳақда гапириб ўтди – аммо унда Италия Бош вазиридан бошқа ҳеч ким уни очиқчасига қўллаб-қувватламади. Шунда Трамп бошқа томондан йўл тутишга қарор қилди. Ўтган дам олиш кунлари у Флоридадан парвозда у билан ҳамроҳ бўлган журналистларга "Катта еттилик" эскирганини айтди.

"Мен Катта еттилик дунёда бўлаётган воқеаларга кераклича тўғри акс эттира оляпти деб ўйламайман".

Шунинг учун уни сентябргача қолдириб, унда Хитойнинг келажагини муҳокама қилиш керак - аммо Си Цзинпин билан эмас, балки Путин билан. Россияни ва шу билан бирга Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилиш керак - "Бизда нима бор? Бизда мамлакатларнинг яхши гуруҳи бор".

Ғоя ҳар жиҳатдан ажойиб: Трамп тинчликка асосий таҳдид сифатида белгилаган Хитойни муҳокама қилиш ва АҚШнинг аввалги президенти ушбу ролга белгилаган Россияни қайтариш. Яъни, Трамп анчадан бери таъкидлаганидек, Россия билан тинчлик ўрнатиш ва у билан бирга Хитойга қарши курашни бошлаш, бунга баъзи Америка стратеглари узоқ вақтдан бери даъват қилиб келмоқда. Аммо Россиянинг ўзи ушбу “байрамда” иштирок этишни истайдими?

Хўш, у қаергача боради – ахир унинг Хитойнинг кенгайишидан жуда маҳфий қўрқуви борку. Ва умуман, рус элитаси менталитети мутлақо ғарбпараст ва у "дунё етакчилари" клубига қайтишни хоҳламоқда. Аммо уларга ҳурмат кўрсатадиган бўлсак, улар юзини шивит қилмасдан, ва борар жойи қолмайди, чунки улар ўзлари буни хоҳлашади. Энди барча муаммо шундаки, биз, яъни Ғарб, Путинга жуда кўп ҳам пряник бермаслигимиз керак, акс ҳолда руслар кеккайиб, ўзларини ғолиб деб ҳисоблашни бошлайди. Пряник ва таёқ билан ҳаракат қилиши керак - кейин ҳеч қаерга кетолмайди.

Ажабланарлиси шундаки, дунёнинг бундай манзараси нафақат Ғарб стратеглари, балки Ғарбга мойил ва гўёки ватанпарвар баъзи маҳаллий таҳлилчиларда ҳам учраб туради. Уларнинг фикрича, Россиянинг ўзи ҳеч нарса қила олмайди, биз фақатгина Ғарб билан жанжаллашиб қолганимиз сабабли Хитой билан яқинлаша бошладик, агарда ҳозир қарама-қаршилик якун топса, бизнинг миллатчи элиталаримиз дарҳол Ғарбнинг кичик ҳамкорлари ролига қайтадилар - жамиятимизда бундай ғоялар ҳам кам учрамайди. Ва шунинг учун биз "Катта еттиликнинг" таклифларини қабул қилмаслигимиз керак - Россия йўқ бўлади!

Ҳақиқатан ҳам қабул қилишнинг кераги йўқ - аммо бутунлай бошқа сабабларга кўра. Элиталар Россияни бериб қўйиши мумкинлиги учун эмас, - Путин элиталарнинг таркибини ва кайфиятларини жиддий ўзгартирди. Ҳозирда, 90-чи йилларда бўлгани каби, Россияни Ғарбни намуна ва катта устоз деб биладиган одамлар бошқаради, русларни эса Европа цивилизациясининг муваффақиятсиз бир қисми деб ишонадиган одамлар қандайдир хаёлий дунёда яшайдилар. Россияда элита ва миллий ўз-ўзини англашни тарбиялаш билан боғлиқ муаммолар жуда кўп - аммо бизнинг раҳбариятимиз мустақиллиги борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шунингдек, у миллий манфаатлар нима экандигини тушунишига, тарих ва географияга, яъни геосиёсатни билишига шубҳа йўқ ва Россия тарихий тажрибасидан келиб чиқиб, ўз ўйинини жаҳон саҳнасига олиб чиқмоқда. Кўплаб раундлардан иборат, ўзгарувчи вазиятларга ва атроф муҳитга, аммо ўзгармас мақсадга эга Стратегик ўйинини. Россия XXI асрда дунё тартибини белгилайдиган қудрат марказларидан бири сифатида фаолият кўрсатадиган кучли, ўзини ўзи таъминлайдиган цивилизация-давлат. XVIII асрда жаҳон саҳнасида биринчи ролларга чиққан Россия бошқа ҳеч нарсага рози бўлолмайди - уни барбод қилишлари мумкин.

Ғарб билан яқинлашиш ушбу мақсадга қандай ёрдам беради? Ҳеч қандай - ҳатто тактик ўйин ҳам бизга зарар етказиши мумкин. Бунга сабаб СССР парчаланиб кетганидан кейин ҳам Ғарб бизга ҳужум қилишни давом эттирди – аста секин иложи борки нарсани тишлаб тортиб, биз учун мумкин бўлмаган, яъни Малороссияни, Украинани етиб борганида эмас. Йўқ, бу ерда ҳаммаси равшан - постсовет ҳудудида ҳеч қандай муроса бўлиши мумкин эмас: Украинани атлантизацияси, Ғарбнинг геосиёсий майдонига қўшилиши принципиал жиҳатдан мантиқсиз ва муҳокама қилинмайди.

Аммо яна бир нарса муҳимроқ: Россия ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам, қандай шаклдаги Ғарб билан яқинлашиши керак? Бирлашган Ғарб энди йўқ - унинг парчаланиш жараёни бир неча йиллардан бери давом этмоқда ва бизнинг миллий манфаатларимизга тўлиқ жавоб беради. Биз Ғарбни ташкил этувчи унсурлар билан - алоҳида Европа мамлакатлари билан ва умуман Европа Иттифоқи билан (фақат у геосиёсий мустақилликка эришгандан кейингина), ҳатто Трампнинг анти-глобалистик Америка билан (агар у тўсатдан вужудга келса) кўприклар қуришимиз мумкин. Аммо биз келажакка режаларни Атлантик Ғарб (ҳозирча мавжуд) билан бирга қура олмаймиз – чунки у бизнинг нафақат келишиб бўлмас геосиёсий рақибимиз, балки душманимиздир (у Россияни яккаланишидан ва кучсизланишидан манфаатдор) ва чунки унинг келажаги йўқ.

Бизнинг атлантикпараст Ғарбга нисбатан стратегиямиз жуда содда: биз Ғарбнинг асрлар давомида ҳукмронлиги шунчаки тугаганлиги ва Атлантика дунёси Тинч океани ва Евросиё дунёсига алмашаётганидан келиб чиқамиз. Ушбу жараён  Россиянинг бевосита иштирокида содир бщлмоқда. Россия нафақат Ғарб билан келиша олмагани туфайли Шарқ ва жанубга бурилишни бошлади, балки тарих ва геосиёсат қонунларини тушунгани учун.

"Катта еттилик" аллақачон бўшаб қолди - гарчи Трамп қайта сайланганидан кейин, уни шунчаки кўмишга қодир бўлолмаса-да, у аста-секин ажралишга маҳкум бўлган томонлар ўртасидаги муносабатларни ойдинлаштириш учун майдонга айланади. Қримдан кейин Ғарб томонидан музлатилган "Катта саккизлик" (яъни Россия иштирокидаги формат) умуман тикланиши мумкин эмас - ва ҳатто Россия йиллар давомида ўзининг Хитой билан стратегик иттифоқини мустаҳкамлаганлиги сабабли эмас. Ғарб плюс Россия дунёда ўйин қоидаларини аниқлай олмайди - бунинг учун барча асосий ўйинчилар керак. Табиийки, Хитой ва Ҳиндистон - шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Араб дунёси, Жанубий Америка ва Африкани намоён этувчи минтақавий интеграция иттифоқлари. Бунга энг яқин формат бу "Катта Йигирматалик"дир. Унга шунчаки минтақавий бирлашмалар вакилларини киритиш лозим (айниқса ЕИ аллақачон унинг бир қисми).

Бунинг ўрнига, Трамп "Катта еттилик" ва "Катта йигирматалик"нинг ўртасидаги, 11 мамлакатдан иборат гуруҳ яратишни таклиф қилмоқда. Агар G-11ни  G-20 билан таққосласак, унда унга ким кирмайди - барчаси қарши бошланган Хитойдан бошқа ким? Жанубий Америка (Мексика, Аргентина ва Бразилия), Африка (ЖАР) ва Ислом дунёси (Туркия, Саудия Арабистони ва Индонезия) - яна ғарбийпарастлар гуруҳи (Англо-Саксон (Австралия) иштирокида ёки геосиёсий жиҳатдан қарам давлатлар (Жанубий Корея) иштирокида) ва унга нимагадир Россия ва Ҳиндистон қўшилиши керак. Аммо Путин ва Моди мустақил цивилизация-мамлакатларни ифодалайди – уларга бу каби айнан аксил-хитой ҳусусиятга эга ўйинда иштирок этишни таклиф қилиш ҳам кулгили.

Шу билан бирга, Трампни мулойимлик билан тўхтатиш жуда қийин бўлади. Саммит мезбони сифатида у ҳар кимни таклиф қилиш ҳуқуқига эга ва ҳатто Буюк Британия ёки Германиянинг Путиннинг иштирокига қарши эътирозлари ҳам эътиборга олинмаслиги мумкин. Бу "Катта саккизлик"нинг тикланиши эмас, балки атиги кенгайтирилган йиғилиш.

Аммо, албатта, Владимир Путин "Катта еттилик" билан учрашувнинг ҳеч қандай форматига бормайди - ҳатто у "Катта саккизлик"ни қайта тиклаш учун чақирилган бўлса ҳам. Ўтган йилнинг кузида "Катта саккизлик" ҳақида, биз ҳар қандайўзаро ҳамжиҳатлик форматларига қарши эмаслигим ҳақида билдирган фикрида жуда муҳим огоҳлантириш бор эди: Ғарб етакчиларининг ўзлари Россияда 2014 йилда бўлиши керак бўлган навбатдаги саммитда иштирок этишни рад этганлиги сабабли, агар ҳозир "бизнинг ҳамкорларимиз бизга келишни хоҳласалар, биз хурсанд бўламиз". Бир сўз билан айтганда, Қримга ташриф буюринг.

Шу билан бирга, шу йил сентябр ойида Нью-Йоркда катта саммит бўлиб ўтиши мумкин - агар январ ойида Путин таклиф қилган "Катта бешлик" учрашувини тўплашнинг иложиси бўлса: тарихда биринчи бор, бешта ядровий давлат, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари раҳбарлари ўртасидаги биринчи музокаралар. Олдинроқ уни БМТ Бош ассамблеясининг юбилей сессиясига бағишланиши, яъни сентябр ойининг ўрталарига режалаштирилган эди.

Бироқ, Американинг Хитойга тобора кучайиб бораётган айбловлари Трамп ва Си Цзинпин ўртасидаги алоқаларни янада мураккаблаштирмоқда - ҳатто кўп томонлама форматда ҳам. Бироқ, бу йил улар ноябр ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Катта йигирматалик" саммити пайтида барибир учрашишади. Трамп у ерга қайта сайланиб бўлган президент бўлиб келади - агар у ғалаба қозонса ва рақиблари ғалабани тан олсалар албатта. Путин ва Си эса шу вақтга қадар бир нечта икки томонлама учрашув ўтказадилар - бундан ташқари, минг йиллик Россия ва уч минг йиллик Хитой раҳбарлари, албатта, Американинг келажагини ҳам муҳокама қиладилар. Аммо, бир лахзали ва қайғули нарса ҳақида гапиришдан не ҳожат ...

390
В Ташкенте произошло ДТП с участием семи автомобилей.

Ганга кўприги устидаги йирик ЙТҲ сабаби айтилди

7
3 та Lacetti, Spark, Nexia, Toyota ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Улар орасида Туркия фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкентда 7 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса сабабини ўрганди.

Маълум қилинишича, 2 июнь куни соат 19:00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги Ганга автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтаган.  Бу эса еттита бир йўналишда ҳаракатланаётган автомобиллар тўқнашувига олиб келган. Улар ҳаракат давомида оралиқдаги масофани сақламаган. Бу ЙТҲга сабаб бўлган.

ЙТҲ иштирокчилари: 38 ёшли Lacetti ҳайдовчиси О.Н., 28 ёшли Spark ҳайдовчиси А.М., 24 ёшли Nexia ҳайдовчиси Ш., 43 ёшли Lacetti  ҳайдовчиси Туркия фуқароси Б.Т.,  34 ёшли Lacetti ҳайдовчиси З.М., 25 ёшли Toyota ҳайдовчиси С.Э., 29 ёшли Malibu ҳайдовчиси С.Т.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

7