Путин, Лукашенко ва Жээнбеков Назарбоев ордени билан мукофотланди

252
(Янгиланган 15:56 28.05.2019)
Қозоғистон давлат мукофотлари Россия президенти Владимир Путин, Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбековга берилди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Россия, Беларус ва Қирғизистон президентларини “Қозоғистон биринчи президенти – Елбаси Нурсултон Назарбоев” ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарорни имзолади, деб хабар қилди Акорда матбуот хизмати.

Дмитрий Медведев
© Пресс-служба президента Таджикистана.

Қозоғистон давлат мукофотлари Россия президенти Владимир Путин, Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбековга берилди.

Токаев қарори имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 29 май куни Нур-Султонда Евроосиё иттифоқини ташкил этиш тўғрисида битимни имзоланганига 5 йил тўлиши муносабати билан йиғилиш ўтказилади.  

Тадбирда Елбаси Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, Россия президенти Владимир Путин, Армения бош вазири Никол Пашинян иштирок этади.

Шунингдек, йиғилишда ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида - Молдова президенти Игорь Додон, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

252
Шавкат Мирзиёев с супругой 30 сентября посетили комплекс Тадж-Махал в Агре

Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди

75
(Янгиланган 23:09 28.05.2020)
Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар, деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграмида.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Инстаграммида маълум қилди.

Шахноза Мирзиёева
Шавкат Мирзиёев и Зироат Мирзиёева

"Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.

Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”, - деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева.

75
Флаги стран участниц СНГ

МДҲ ҳукумат раҳбарлари коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади

83
Абдулла Арипов бошчилигида ўтадиган мажлисда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 29 май куни Ўзбекистон раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Россия ҳукумати раиси, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон бош вазирлари, Арманистон ва Қирғизистон бош вазири ўринбосарлари, Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала киритилган.

Музокаралар чоғида иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашинилади ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади.

83

Мирзиёев Ўзбекистонда монополияга барҳам бериш пайти келганини айтди

44
(Янгиланган 23:29 28.05.2020)
Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда монопол корхоналарга қатъий чоралар кўриш вақти келди, деб таъкидлади мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда.

Йиғилишда таъкидландики , Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти билан алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Бу эса ички бозорда рақобат муҳитини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини оширишни талаб этади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Мени ташвишлантирадиган масала шуки, корхоналаримиз ташқи рақобатга бардош бера оладими? Четдан товар кириб келса, юртимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот унга рақобатчи бўла оладими? Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади", – деди президент.

Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда. Лекин бир қатор йўналишларда рақобат муҳити шаклланиб бўлган 19 хил маҳсулот ва хизматлар бўйича 70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқариш мумкин.

"Рақобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса – кетади", – деди Мирзиёев.

Йиғилишда корхоналарнинг бозордаги монопол мавқеини аниқлаш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.

– Дунё тажрибасини ўрганиб, ўз йўлимизни топишимиз зарур. Монополиядан чиқариш, рақобатни таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича якдил йўналишимиз бўлиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди. Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Қўмитани истеъмолчиларнинг манфаатларини тўғридан-тўғри ҳимоя қиладиган халқ вакиллик органи – Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

44