Передача портфеля из рук в руки

Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

116
(Янгиланган 16:08 28.05.2019)
У бунга қадар Ўзбекистон Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ Абдугафаров Илҳомжон Абдухалилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Абдугафаров Илҳомжон 1995-йилда Тошкент Давлат университетини, 2000-йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек, техника фанлар номзоди ҳисобланади.

Бунга қадар Ўзбекистон Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

116