Шавкат Мирзиёев: “Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти?”

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов
Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам ускорения реализации инвестиционных проектов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилишда президент Тошкент вилоятидаги аҳволни танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: “Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман”

Хабарда қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди. 

“Ўзим юриб, республикадан раҳбарлар юбориб, энг долзарб масаларни ҳал қиляпмиз. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти? Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Президент сиёсат юритади, имкон яратади. Мутасаддилар қаттиқ талаб қилиб, қуйи тизимдаги раҳбарлар жон куйдириб ишлаб, натижани таъминлаши керак. Одамлар қуруқ гапга чидамайди. Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус”, - дея савол қўйган Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўла туриб, вилоятда мавжуд резерв ва имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани, саноат ҳалигача бир нечта йирик корхоналарга боғлиқ бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилган. Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам.

Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги, иш ўринлари, ижтимоий шароитларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0