Абдулазиз Камилов Венесуэла элчисини қабул қилди

© Facebook / МИД УзбекистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов и посол Венесуэлы в республике с резиденцией в Тегеране Карлос Алькала Кордонес
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов и посол Венесуэлы в республике с резиденцией в Тегеране Карлос Алькала Кордонес - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш, авваламбор, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Венесуэла Боливар Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Карлос Алкала Кордонесни қабул қилди.

Абдулазиз Камилов и Эмомали Рахмоном - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов Тожикистон президенти билан учрашди

ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан вазир элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унга самарали фаолият тилаган.

“Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венесуэла муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш, авваламбор, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0