Празднование Намаз хайит в Ташкенте

Қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади

49
Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, уларда президентга соғлик ва муваффақиятлар, мамлакат халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.  

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп 
Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Майк Помпео
Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси
Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний
Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла Иккинчи
Кувайт давлати амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ
Ўмон султони Қобус бин Саид
Сингапур Республикаси президенти Ҳалима Ёқуб
Сингапур Республикаси бош вазири Ли Сянь Лун
Жибути Республикаси президенти Исмоил Умар Гелле
Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла

Маълум қилинишича, қутловлар келиши давом этмоқда.

Мирзиёев ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади

Бугун Ўзбекистонда Рамазон ҳайити кенг нишонланмоқда.

49