Хитой етакчиси Москвага келди

© REUTERS / Axel SchmidtПредседатель КНР Си Цзиньпин
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Унда энергетика, кенг фюзеляжли самолёт ва оғир вертолётлар бўйича қўшма лойиҳа, савдо-моливий алоқалар ҳолати, космос ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинади.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Россияга келди.

Золото - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?

Хитой етакчисининг самолёти “Внуково-2” аэропортида соат 12-00 да қўнди.

Меҳмонни трап олдида Узоқ Шарқни ривожлантириш бўйича вазир Александр Козлов, ТИВ ўринбосари Игорь Моргулов, Россиядаги Хитой элчиси Ли Хуэй, Хитойдаги Россия элчиси Андрей Денисов ва ТИВ давлат протоколи департаменти директори Игорь Богдашев кутиб олди.

Хитой етакчиси шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Давлат ташрифи 5-7 июнь кунлари амалга оширилади. Бу Си Цзиньпиннинг қайта сайлангандан кейин биринчи ташрифи бўлади.

Ташриф дастурида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Унда энергетика, кенг фюзеляжли самолёт ва оғир вертолётлар бўйича қўшма лойиҳа, савдо-молиявий алоқалар ҳолати, космос ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинади.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

Бу масалалар орасида – Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ўртасидаги ҳамкорлик, Корея ярим оролидаги вазият ҳам кўриб чиқилади.

Ташриф давомида томонлар 30 га яқин ҳужжат ҳамда стратегик барқарорлик ҳақида қўшма баёнотни имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Си Цзиньпин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форум ишида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади ва ялпи сессияда нутқ сўзлайди.

Янгиликлар лентаси
0