Министр обороны РФ Сергей Шойгу

МДҲ чегараларида вазият ўта кескин Россия Мудофаа вазири

1155
(Янгиланган 16:52 05.06.2019)
Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда МДҲ давлатларининг суверенитетига таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари чегараларида ҳарбий-сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда, бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Анапада МДҲ аъзо давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Шойгунинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда МДҲ давлатларининг суверенитетига таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.

“Глобал ва минтақавий хавфсизликнинг салбий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, Ҳамдўстлик чегараларида ҳарбий-сиёсий вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Бундай шароитда МДҲ давлатларининг суверенитетига таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда”, - деди Россия Мудофаа вазири.

Шойгу таъкидлашича, хафсизликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур.

Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаш формати ҳамкорликни кенгайтириш ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш имконини беради.

“Мудофаа вазирлари кенгаши Ҳамдўстликнинг кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлигини мунтазам ва изчил ривожлантирмоқда. Бу глобал ва миқтавий миқёсдаги кескин геосиёсий беқарорлик муҳитида амалга оширилмоқда”, - деди Шойгу.

Шойгунинг сўзларига кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб ҳарбий ва иқтисодий босимни кучайтиришни давом этмоқда. Шунингдек, аввал ракета-ядро таҳдидларни олдини олиш бўйича аввал имзоланган стратегик битимлардан воз кечмоқда.  

Шойгу ўз нутқида НАТОнинг ҳарбий фаоллигини қайд этиб, альянс глобал ахборот босими ва куч ишлатиш билан таҳдид қилиш билан шуғулланишини таъкидлаб ўтди.

1155