Шавкат Мирзиёев отбыл в Арабские Эмираты

Мирзиёев Бишкекда қайси масалаларни муҳокама қилади?

519
(Янгиланган 13:36 13.06.2019)
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. 

“Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади”, - дейилади хабарда.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши,  ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Шунингдек, президентнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси Бишкекда 13-14 июн кунлари бўлиб ўтади.

519
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)
Открытие памятника князю Владимиру на Боровицкой площади

Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

313
(Янгиланган 17:33 27.05.2020)
Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклифномалар МДҲ давлатлари етакчилари учун янгиланади, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Ҳозирча МДҲ давлатлари раҳбарларига Ғалаба Парадига таклифномалар янгиланади, деган критерий тарафдоримиз", - деб айтган Песков чет эл етакчиларидан кимлар 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Парадга таклиф этилган, деган саволга жавоб берар экан.

Украина МДҲдан чиқдими, деган саволга жавобан Кремль вакили: "Агар бу сиз учун тушунарсиз бўлса, бизга қандай тушунарли бўлиши мумкин?", - дея айтган.

Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум.

313
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

129
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

129

Президент ишончини суд орқали қайтариб бўладими?

0
Чувашиянинг собиқ раҳбари Россия президенти устидан Олий судга арз қилди. Собиқ губернатор Путин томонидан муддатдан олдин ваколатлари тўхтатилишини ноқонуний деб топмоқда. Келажаги йўқ бундай қарор ортида нима турган бўлиши мумкин?

Петр Акопов

Владимир Путин томонидан ишдан бўшатилган Чувашия раҳбари Михаил Игнатьев президент устидан судга арз қилди — Олий суд давлат раҳбарининг ишончини йўқотгани сабабли регион раҳбарининг ваколатини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги фармонига қарши маъмурий даъво аризасини қабул қилди.

Игнатьев январ ойининг охирида - ФВВ минтақавий бошқармасида юз берган хунук воқеадан сўнг ишдан бўшатилган эди — ўшанда амалдор офицерни янги ўт ўчириш машинаси калитини олиш учун сакрашга мажбур қилган.

Ушбу хабар дарҳол кўпсонли миш-мишларни келтириб чиқарди — минтақага қаршилик, ҳукумат ишончини йўқотиш ва ҳатто Ҳукуматда муқаддас тушунчаларнинг қадрсизланиши ва буларнинг ҳаммаси бежизга эмас, булар ортида Кремльдаги кураш турибди! Тез орада маълум бўлдики, ишдан бўшатилган амалдор кўпдан буён ўпкаси яллиғланиши ва коронавирусга чалинган, деган гумон билан касалхонада ётган экан. Аммо ҳаводан сиёсий қаср қуришни ёқтирадиганларни бу ҳам тўхтата олмади. Ҳеч қачон бунақаси бўлмаган - Олий суд президентга нисбатан арзни шунчаки қабул қилиши мумкин эмас!

Аслини олганда Путинга нисбатан арз маҳаллий сиёсатда ҳеч нарсани ўзгартирмайди — гап бу ерда ҳатто Игнатьевда бу ишни ютиш ва ўз лавозимига қайтиш учун имконият йўқлигида ҳам эмас. Президент билан судлашиш ҳеч кимга ман этилмаган, масала бу ерда ушбу ҳаракатларнинг қанчалик асослилигида. Юридик ва сиёсий жиҳатдан — агар юридик нуқтаи назардан Игнатьев ўз шикоятининг ҳуқуқий жиҳатдан келажаги йўқлигини тушунган ҳолатда ҳам, президент қарорига эътироз билдиришга ҳақли бўлса, унинг ҳаракатларида сиёсий таркибни излашнинг кераги йўқ. Табиийки, Игнатьевнинг арзидан турли-туман "трансфер гувоҳлари" бўлмиш - сиёсатшунослар ва телеграм-каналларидаги аноним псевдоаналитиклар ўз мақсадида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳам нима биландир шуғулланиши керак-ку, ахир, бош вазир ким бўлиши-ю, Собянин қачон "тахтдан қулаши", "пандемия фонида ҳукумат федерал маркизининг кучсизланиши хавфли тенденциялари" тўғрисида фол очишдан ташқари. Дарвоқе, карантиндан олдинги даврда улар фақат шундай ишлар билан шуғулланганди. Ҳозир эса собиқ губернаторнинг давлат раҳбарига арзидек ажойиб бир совға қўл келаётган экан, қандай қилиб улар бундан яширин маъноларни изламасин?

 

(мақола тўлдирилмоқда)

0