Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев

Мирзиёев Самарқандда ШҲТ иқтисодий саммитини ўтказишни таклиф қилди

1064
(Янгиланган 14:17 14.06.2019)
Бишкекда навбатдаги ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг саммити ўтказилмоқда. Ўзбекистон президенти ўз нутқида ШҲТ давлатлари учун қатор таклиф ва лойиҳаларни, хусусан ШҲТ иқтисодий ва бизнес-саммит ўтказишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ аъзо давлат раҳбарларининг саммитида давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор таклифларни берди.

Хусусан, Ўзбекистон етакчиси ШҲТ ҳудудида иқтисодий ва транспорт коридорларини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар тайёрлашни таклиф қилди. Мирзиёев агроинновацияларга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши – ўзига хос “ШҲТ яшил белбоғи”ни яратиш. Унда замонавий экологик тоза технологияларни татбиқ этиш ва алмашишни назарда тутади.

Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатларини инновация ва киберхавфсизлик соҳасидаги умумий вазифа ва муаммоларни муҳокама қилиш бўйича мунтазам равишда ваколатли органларининг учрашуви ўтказишни таклиф қилди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида бизнес соҳасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратди.

“Биз ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармон доиралари ўртасида ҳар йили форумлар ўтказиш орқали ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қиламиз. Биринчи бундай саммитни ўзимизда Самарқандда ўтказишга тайёрмиз”, - деди Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг таклифлари қаторида ШҲТ доирасида парламентлараро мулоқоти, шунингдек, маданият ва туризм соҳасида ташаббусни қайд этилди. ШҲТ шаҳарларида маданий ва тарихий меросини оммавийлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва ҳар йили аъзо мамлакатлар шаҳарларидан бирини ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.

Ўзбекистон раҳбари нутқи якунида Владимир Путинга Россияда 2020 йил 22-23 июлда ўтказиладиган навбатдаги ШҲТ саммитини ўтказишда муваффаққият тилади.

1064
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Мирзиёев ички ишлар ходимларини табриклади

211
(Янгиланган 16:10 25.10.2020)
Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизими ходимларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборакбод этди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида бутун мамлакат қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқ яхши англайди ва муносиб қадрлайди/

Президент шиддат билан ўзгараётган бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундашини қайд этган. Бундай шароитда уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, наркобизнес, коррупция каби таҳдидларга қарши самарали курашиш, уларга кескин зарба бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган ана шундай ўткир, кечиктириб бўлмас талаблардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим:

биринчидан, ички ишлар органлари учун интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш;

иккинчидан, ички ишлар органларини, айниқса, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлашни янада кучайтириш;

учинчидан, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш;

тўртинчидан, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш, уй-жой ва моддий таъминотини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш;

бешинчидан, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихини асраб-авайлаш, соҳа ходимлари ва фахрийларининг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини, кўрсатган ибрат намуналарини оммалаштириш, Ватанимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз осойишталиги йўлида азиз жонларини фидо қилган ходимларнинг хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш.

Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади”, - дейилган Мирзиёев табригида.

Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Жумладан, улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

211
Подпись документов

Марказий Осиё халқаро институтига директор тайинланди

109
Шавкат Мирзиёев фармойиши билан Анвар Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Анвар Насиров Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли фармойишга имзо чекди.

Насиров бунга қадар Ўзбекистон президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ташқи сиёсат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

Бундан аввал эса Ташқи ишлар вазирлиги тизимида масъул лавозимларда, хусусан вазир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган; Ўзбекистоннинг Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги доимий вакили, ШҲТ бош котиби ўринбосари бўлган.

Марказий Осиё халқаро институти 2020 йил августида президент қарори асосида ташкил этилган. Институт қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганади, минтақавий аҳамиятга эга турли лойиҳаларни батафсил таҳлил қилади ва бўлиб ўтадиган минтақавий халқаро илмий анжуман ва тадбирларда бу мавзуларни муҳокама қилади.

109

Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

697
Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди.

Аксарият вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги ёғинлар мамлакатнинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади.

Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди.

29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади.

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

697