Вид на Тегеран. Архивное фото

Эрон ШҲТ давлатларига иқтисодий имтиёзлар беришга тайёр Руҳоний

577
(Янгиланган 14:13 14.06.2019)
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат ҳукумати ШҲТ давлатларига иқтисодий фаолияти учун имтиёзлар беришга тайёрлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. ШҲТ давлат раҳбарларини йиғилишида Ҳасан Руҳоний Теҳрон ШҲТ давлатлардан компанияларга иқтисодий имтиёзлар беришга тайёрлигини маълум қилди.

“Эрон Ислом республикаси ҳукумати ушбу ташкилот фуқаролар, компания ва ҳукуматларининг иқтисодий фаолияти учун барча имтиёзларни беришга тайёр”, - деди Эрон етакчиси.

Бишкекда ШҲТга аъзо давлат раҳбарларининг 19-чи йиғилиши ўтказилмоқда.

Форум давомида иштирокчилар ШҲТни ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Бу йил йиғилиш раиси Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков бўлди.

Саммит якуни бўйича 14 та ҳужжат - 13 та қарор ва ШҲТ Бишкек декларациясини имзолаш режалаштирилган. Бундан ташқари, иштирокчилар ОАВ, спорт, соғлиқни сақлаш ва сиёсат соҳаларида шартномалар имзоланади.

577
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)