Госсекретарь США Майк Помпео

Помпео Ўзбекистон эркинроқ бўлгани ҳақида баёнот қилди

1053
(Янгиланган 10:39 22.06.2019)
Помпео сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар жуда кўп, аммо 30 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида ташвишланишга асос қолдирмаяпти

ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича ҳолатни яхшилади, дея баёнот қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Помпео сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар жуда кўп, аммо 30 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида ташвишланишга асос қолдирмаяпти.

АҚШ давлат котибининг айтишича, Ўзбекистонда АҚШ тахминига кўра, диний келиб чиқиши туфайли қамоқда ушлаб турилган 50 маҳбусни озодликка чиқарган ва 60 минг нафар фуқародан хорижга чиқиш таъқиқини олиб ташлаган.

Помпео Ўзбекистондан келажакда ҳам худди шундай қадамларни, хусусан ота-оналарга масжидларда фарзандлари билан бирга намоз ўқишга рухсат берилишини кутиб қолишини айтган.

1053

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

564
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

564

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

880
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

880
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

280
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

280