Александр Гусев

Қарам одамлар. ПАСЕ сессиясини бир неча делегациялар нега тарк этди - эксперт фикри

1 / 2
348
(Янгиланган 11:52 27.06.2019)
Бир қанча давлатлар делегациялари Украина ортидан ПАСЕ сессиясини тарк этишга қарор қилдилар. Улар ушбу ҳаракатни Россиянинг ПАСЕга қайтганига қарши норозилик сифатида амалга оширдилар. Стратегик режалаштириш институти директори Александр Гусев Sputnik радиоси эфирида ушбу ҳаракатлар қандай оқибатларни келтириши мумкинлиги ҳақида гапирди

Европаликлар - қатъиятсиз халқ: Россиянинг ПАСЕга қайтиши учун овоз бердилар. Албатта, ҳали ҳаммаси у қадар ёмонмас: Европада ҳали ҳам мустаҳкам ва қатъий, шимолий атлантика инсонияти идеалларига мафкуравий жиҳатдан содиқ бўлган давлатлар бор, албатта. Улар мағрурлик билан  ўз принциплари ва эътиқодларини ўзгартиришни истамадилар.

Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Польша ва Словакия делегациялари Украина ортидан ПАСЕ сессиясини тарк этишга қарор қилдилар. Тегишли баёнот Facebookда Украина делегацияси раҳбари томонидан эълон қилинган.

Бу воқеа Парламент ассамблеяси Россия делегациясининг ваколатларини тўлиқ ҳажмда тасдиқлаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилгандан сўнг рўй берган.

Сал кейин Словакия парламенти спикери Андрей Данко делегация ПАСЕни Россия туфайли тарк этган деган маълумотни рад этган. Данко ва ПАСЕда словакия делегациясига раҳбарлик қилган Любоша Благининг қўшма баёнотига кўра, делегациянинг аксарият аъзоси Россия делегацияси ҳуқуқлари қайтарилиши учун овоз берган, делегациянинг фақат бир аъзоси - Мартин Полячик қарши овоз берган. Худди шу Полячик ўз мансаб ваколатларини суъиистеъмол қилган ҳолда, сессияни тарк этган бошқа олти давлатнинг қўшма ҳужжатини имзолаган.

Стратегик режалаштириш институти директори, сиёсий фанлар доктори, профессор Александр Гусев Sputnik радиоси эфирида қатор давлатларнинг ПАСЕ сессиясини тарк этиши - ҳеч қандай мантиқ ва амалий маънога асосланмаган намойишкорона ҳаракат, дея фикр билдирди.

"Ушбу демарш ҳеч қандай натижага олиб келмайди. Уларнинг биронтаси ПАСЕни тарк этишни режалаштирмаяпти, улар ўз ишини давом эттиради. Агар улар июнь ойидаги сессияда иштирок этишмаса, кузда ўтказиладиган сессияга, Страсбургга келишади. Ва худди ҳозиргидек Россия делегациясига қарши туришади ‒ улар аслида эрксиз одамлар. Ўша давлатлар фуқаролари, ўйлайманки, уларнинг унчалик мантиққа асосланмаган ва конструктив бўлмаган ҳаракатларига ишора кўрсатишади", - деди Гусев.

Эслатиб ўтамиз, бундан беш йил олдин Украина ва бир қатор ғарбий мамлакатлар ПАСЕда Россия делегациясининг ваколатларини чеклашга даъват қилишган ва ушбу таклиф кўпчиллик томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шундан сўнг Россия делегацияси ушбу ташкилотни тарк этган эди.

348
Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган

Мутлақо қизиқмас. Эрдоған Айя София тақдири учун қайғураётганларга жавоб қайтарди

928
Бир оз олдин, Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилган эди

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Бошқа давлатлар фикрлари Истанбулдаги Авлиё София (Айя София) собори диний мақомини ўзгартириш ҳақидаги қарорга таъсир қила олмайди, дея баёнот берди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған.

"Туркия ўз халқи хоҳишидан келиб чиқиб, Авлиё София собори мақомини музейдан масжидга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди. Бошқа давлатлар фикри бизнинг қароримизга таъсир ўтказа олмайди", - дея иқтибос келтирган Эрдоған сўзларидан Anadolu агентлиги.

Туркия етакчиси шунингдек, Анқара ҳаракатларини танқид қилаётганлар ўз ҳудудида исломофобияга қарши курашишга қодир эмасликларини қўшимча қилган.

Бир оз аввал Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу воқеадан кўп ўтмай Ражаб Эрдоған Айя-Софияни масжига айлантириш ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошлаш тўғрисида қарорни имзолаган.

ЮНЕСКО расмийлари собор мақоми ўзгартирилиши ҳақидаги қарорни "чуқур таассуф" билан қабул қилганликларини билдирдилар. Грецияда, ўз навбатида, Туркияга қарши санкциялар зудлик билан қўлланилиши лозимлиги ҳақида даъватлар янграй бошлади. Москва РПЦ вакиллари, Эрдоған қарорига, "чуқур ўйланмаган", дея баҳо бердилар.

928

Грециялик сиёсатчи Туркияга қарши санкциялар киритишни таклиф қилмоқда

351
(Янгиланган 12:37 11.07.2020)
Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - деди сиёсатчи.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Греция Туркиянинг Истанбулдаги Авлиё София черковини масжидга айлантириш ҳақидаги қароридан сўнг Анқарага қарши зудлик билан санкциялар киритиши, Комотинидаги турк консуллигини, Салоникидаги Камол Отатурк музейини, Туркия билан чегараларни ёпмоғи ҳамда Вотаникосдаги масжидни очмаслиги ва юзлаб ноқонуний масжидларни беркитиши лозим, деди РИА Новостига Европарламентнинг собиқ депутати, "Греция – бошқа йўл" партияси президенти Нотис Мариас.

Мариас Крит университети профессори бўлиб, таълим масканида Европа иттифоқининг институционал тузилишидан дарс беради.

Туркия давлат кенгаши - мамлакатнинг олий маъмурий суди - жума куни 1934 йилда имзоланган Авлиё София соборини музейга айлантириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Воқеадан кўп ўтмай Туркия президенти Тойиб Эрдоған соборнинг масжидга айлантирилиши ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошланиши ҳақида қарорни имзолади.

"Эрдоған кўп йиллар давомида Авлиё София соборини масжидга айлантиришга тайёрлади. Шу боисдан, 2014-2019 йилларда Европарламент депутати бўла туриб, кўп бора уни Европа парламентидаги чиқишларимда қоралаганман", - дейди Мариас.

У Эрдоғаннинг собор бўйича қарорини фитнага йўғрилган, тарихга зид, мутлақо ноқонуний, деб атади.

"У ЮНЕСКОнинг Авлиё София соборини Бутунжаҳон мероси объекти деб эълон қилиш ҳақидаги қарорини бузмоқда. Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - дейди сиёсатчи.

"Дунё маданий ҳамжамияти Туркиянинг чақириғига қарши туриши ҳамда "маданият ва варварлик" сингари иккиланишга варварликка йўқ, муросасизликка йўқ, ислом фундаментализмига йўқ, деб жавоб бериши керак", - дейди Мариас.

Унинг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг Авлиё София соборини масжидга айлантириш бўйича ноқонуний қарори аллақачон Греция, Россия, ЕИ ва АҚШ, ҳамда барча насроний дин пешволари томонидан қораланган.

"Ушбу контекстда Москва Патриархиясининг мурожаатномаси айниқса баланд янгради", деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият, ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва бутун маданиятли дунё Авлиё Софиянинг музей ва Бутунжаҳон мероси сифатида сақланиб қолиши учун доимий курашни эълон қилишлари лозим, православ халқлари, греклар ва руслар эса "Авлиё Софиянинг замонавий қулаши, православларга қарашли энг катта черковнинг масхараланиши, бизнинг насроний динимизга бўлган ҳақоратга қарши" курашнинг олд қаторида туришлари керак.

Сиёсатчи кескин жавоб чораларини таклиф қилди.

"Греция зудлик билан Туркияга қарши санкциялар киритмоғи лозим. (Мусулмон озчилик истиқомат қиладиган) Комотинидаги турк консуллигини ёпиши, Салоникидаги Камол музейини маҳкамлаши, Туркия билан чегараларни ёпиши ҳамда одамлар ва товарларнинг ҳар қандай ҳаракатини таъқиқлаши, Вотаникосдаги масжидни очмаслиги, иммигрантлар томонидан бошқариладиган юзлаб ноқонуний масжидларни ёпиши керак", - дейди сиёсатчи.

"Шу билан бирга, Греция ЕИни Туркияга иқтисодий санкциялар киритишни, хусусан, Туркияни ЕИ ва Европа инвестиция банки орқали молиялаштиришни таъқиқлашга, турк амалдорларининг активларини музлатишга, турк амалдорларининг ЕИга киришини таъқиқлашга ва турк маҳсулотларини Европа Иттифоқига импорт қилинишига эмбарго жорий этилишини қатъий талаб қилиши керак. Фақат шу йўл билан биз Эрдоғанга Авлиё София собори православликнинг энг буюк черкови эканлиги ва шундай бўлиб қолиши, у ўз ҳаракатлари билан бу ҳолатни булғай олмаслиги ҳақида хабар юборамиз", - дейди Мариас.

 

Купол мечети
© Sputnik / Александр Паниотов

Замонавий Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатуркнинг Салоникидаги музейига ҳар йили Туркиядан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Грециядаги масжидларга келадиган бўлсак, бир неча ойдан сўнг Афина шаҳрининг Вотаникос туманида масжид очилиши кутилаётган эди. Афина - масжидлар мавжуд бўлмаган энг сўнгги Европа пойтахти бўлиб қолмоқда. 1832 йилда Усмонийлар салтанатидан мустақилликни эълон қилгач, Грециянинг бирорта ҳукумати шу пайтгача Афинада масжид қуришга рухсат бермаган. Греция пойтахтида Яқин Шарқ, Африка ва Ҳинд субконтинентидан ўн минглаб мусулмонлар истиқомат қилишади.

Айя-Софияга насроний император Юстиниан томонидан асос солинган ва у 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Икки минг йилдан зиёд тарихга эга собор насронийлар дунёсидаги энг йирик ибодатхона саналган. Константинопол Усмонийлар томонидан босиб олиниб, Византия салтанати қулагач собор 1453 йилда масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декретига мувофиқ бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Айя Софияни масжидга айлантириш қарорига дунёнинг кўплаб давлатларида кескин муносабат билдирилди.

351

Қозоғистонда пандемия қурбонлари хотирасига бир дақиқа сукут сақланди видео

0
Бугун қўшни республика Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига умуммиллий мотам куни. Аввалроқ давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни мотам куни деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққанди.

Бугун бутун Қозоғистон мотам тутмоқда: давлат байроқлари туширилган, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди, давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган.

Соат 12:00 да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди. Маросимда Қозоғистон президенти ҳамда мамлакатнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

Қозоғистонда коронавирусдан жами 375 киши қурбон бўлган. Пандемия бошлангандан буён 58 мингдан зиёд касалланиш ҳолати қайд этилган. 34 мингдан ортиқ бемор COVID-19 енгган

0
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси