Медведев ва Арипов Москвада учрашув ўтказади

390
(Янгиланган 11:22 06.07.2019)
Вазирлар савдо, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва РФ ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев 10 июль куни Москвада учрашишади, деб хабар берди Россия ҳукумати матбуот хизмати.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан 10 июль куни Москвада музокара ўтказади.  Учрашув давомида вазирлар савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев яқинда Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида Россия бош вазири Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашган, шунингдек, Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этганди. Учрашув якунида икки давлат ҳукуматлари ўртасида ҳамкорликка оид каттагина ҳужжатлар пакети имзоланган.

390