АҚШнинг янги элчиси журналистлар билан учрашди

124
(Янгиланган 11:16 11.07.2019)
АҚШ элчиси Ўзбекистонда амалга оширишни режалаштираётган 5та мақсадини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Даниэл Розенблюм 9июль куни журналистлар билан учрашиб, Ўзбекистонда қайси йўналишда фаолият олиб боришни режалаштираётганини хабар қилди.

Элчи, хусусан, ўзининг асосий бешта мақсадини санаб ўтди:

1. Ўзбекистон билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимизни чуқурлаштириш.

2. Ўзбекистон ҳукумати бошлаган иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни имкон қадар кўпроқ қўллаб-қувватлаш.

3. Асосий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратишни давом эттириш.

4. АҚШ ва Ўзбекистон ватандошлари ўртасида ўзаро яқин алоқалар ўрнатиш.

5. АҚШ компаниялари Ўзбекистонда ўз маҳсулот ва сервисларини сотиш ҳамда фойдали инвестиция киритиш имкониятлардан тўлиқ фойдланишини таъминлаш.

Элчи, шунингдек, икки ҳафта аввал 13 та америкалик компания савдо миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрганини ва Тошкентда “Honeywell Corporation” тренинг маркази очилганини хабар қилди.

“Америкалик компаниялар инсон капиталига сармоя киритади. Бу эса сармоялар ичида энг яхшисидир, чунки ундан Ўзбекистон узоқ йиллар давомида фойда кўради”, - деди элчи.

Эслатиб ўтамиз, Даниэл Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистонга элчиси этиб 2018 йилда тайинланган эди. Розенблюм АҚШда “Россия тарихи, тили ва адабиётини ўрганган, кейинчалик “Совет илимлари” бўйича магистр унвонини олган. 1990 йилларда собиқ иттифоқ ресбупликаларида бир неча йил давомида нодавлат-нотижорат ташкилот ходими сифатида ишлаган. 2014 йилдан бошлаб АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиё давлатлари бўлимида ишлаб келмоқда.

124