19 октября 2018. Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев (справа) на церемонии подписания совместных документов по итогам российско-узбекистанских переговоров.

Путин Мирзиёевга фаровонлик ва муваффақият тилади

172
(Янгиланган 12:51 24.07.2019)
Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат аввалида Владимир Путин Мирзиёевни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди.

Ҳукуматлараро институтлар самарали фаолият юритмоқда, товар айирбошлаш ҳажми изчил ортмоқда, Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг амалий ҳамкорлиги фаоллашди. Таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда алмашинувлар борасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражага кўтарилди.

Шунингдек, мулоқот чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир ва халқаро аҳамияга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

172