Шавкат Мирзиёев дал указания по реконструкции аэропорта Самарканда

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди

259
Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди.

Шавкат Мирзиёев отбыл в Фергану
Пресс-служба президента Узбекистана

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлат раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Самарқанддаги 13та объектда бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилди

Эслатиб ўттамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, халқ ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

259