Ўзбекистон ва Беларус ўртасида асосий ҳамкорлик йўналишлари - эксперт

316
(Янгиланган 13:40 30.07.2019)
Саноат, ёқилғи-энергетика комплекси, транспорт ва алоқа доимий комиссиясининг вакили Андрей Рибак Ўзбекистон ва Беларус ўртасида асосий ҳамкорлик йўналишларини Sputnik Беларусга маълум қилди.

Минскда 29-30 июль кунлари биринчи Беларус ва Ўзбекистон минтақалараро форум ўтказилмоқда. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари - тиббиёт, енгил саноат ва хом ашё ресурслари.

Давлатлар ўртасида тракторлар ишлаб чиқариш соҳасида келишувга эришилган, шунингдек “БелАз” ва “Маз” корхоналар ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.

Эксперт фикрига кўра, Ўзбекистон яхши хом ашё ресурсларига эга, шу жумладан пахта, бу Беларусь енгил саноати учун жуда қизиқ.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан Беларусга келади.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Беларус мулоқотининг давоми сифатида Минск шаҳрида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

316