Команды начали подготовку к соревнованиям на АрМИ-2019 в Узбекистане

Халқаро мусобақада иштирок этиш учун “Фориш”га келган хорижлик ҳарбийлар нима билан банд?

192
(Янгиланган 13:51 31.07.2019)
4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. 4 август куни старт бериладиган Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган 10 та хорижий давлат ҳарбийлари қизғин тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Жамоалар халқаро танлов доирасида эркак ва аёл ҳарбий хизматчилар индивидуал маҳоратларини АК-74 автомати ва ПМ тўппончасидан отиш, ТАЙФУН-К ҳарбий техникаси орқали тўсиқли йўлларни енгиб ўтиш, тиббий хизмат ҳарбийларининг мажмуавий машғулотлари (тўсиқли йўлак ва шахсий маҳорат) ҳамда махсус ҳарбий техникани ҳайдаш маҳорати шартлари бўйича тайёргарлик машғулотларида намойиш этди.

  • Команды начали подготовку к соревнованиям на АрМИ-2019 в Узбекистане
    Команды начали подготовку к соревнованиям на АрМИ-2019 в Узбекистане
    Департамент информации и массовых коммуникаций Министерства обороны РУз

1 / 4

Жаҳоннинг турли минтақаларидан ташриф буюрган меҳмонлар амалий тажрибаларига ишонч ҳосил қилибгина қолмай, мамлакатнинг иқлимига мослашмоқда.

“Қардош ўзбек халқининг нақадар тантилиги, меҳмондўстлигига яна бир бор амин бўлдик. Бунинг учун мен, ўзбек халқига Озарбайжон халқи номидан раҳмат айтаман. Кайфиятимиз аъло даражада... Айни дамда отиш тайёргарлиги машқларини бажаряпмиз. Юз ва эллик метр узоқликда жойлашган нишонни яксон қилиш тажрибали мерганларга мураккаблик туғдирмади”, – дейди озарбайжонлик тиббий хизмат катта лейтенанти Гунтекин Мамедзода.

4 август куни старт оладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловида  Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Зимбабве, Қозоғистон, Мьянма, Тожикистон ва Венесуэла (кузатувчи мақомида) каби давлатлар ғолиблик учун ўзаро курашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга келган хорижлик ҳарбийлар Самарқандни зиёрат қилгани хабар қилинган эди.

192