Александр Лукашенко и Шавкат Мирзиёев на фоне резной беседки в резиденции Заславль

Мирзиёев Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этди

246
(Янгиланган 09:33 03.08.2019)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида Ўзбекистонга таклиф этди, деб хабар берди мамлакат президенти расмий сайтида.

Мирзиёев суҳбат давомида Беларусьга илк расмий ташрифи давомида кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирган. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Беларусь саммити кўп қиррали икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариб, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитганини катта мамнуният билан қайд этганлар.

Мулоқотда эришилган келишувлар ва қабул қилинган ҳужжатларни "йўл харитаси" асосида амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Беларусь корхоналарининг илғор технологиялари ва билимлари асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳалар ва кооперация дастурларини илгари суриш хусусида сўз борган.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидлаганлар.

246