Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди

Oбуна бўлиш
АҚШда бир сутка ичида учта отишма рўй берди ва камида 30 киши ҳаётдан кўз юмди.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Машины полиции на месте стрельбы в Дейтоне, штат Огайо - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда яна отишма: 9 киши қурбон бўлди

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эл-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожеали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги Walmart савдо мажмуасида содир бўлган отишмада 20 киши ўлдирилган ва 26 киши яраланган эди. Кейинроқ АҚШнинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма рўй берди. Отишма оқибатида 9 киши қурбон бўлган ва 16 киши жароҳатланган. Учинчи ҳолат Чикагода кузатилди. Номаълум шахс ўз машинаси ичидан туриб болалар майдончасига қарата ўқ узиши оқибатида 7 киши яраланган.

Янгиликлар лентаси
0