м

Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

787
“Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. 8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд бошчилигидаги Ҳаракат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида мамлакатда тинч сиёсий жараёнларни илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга доимий эътибор қаратаётгани учун самимий миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари туфайли Афғонистон муаммоси яна жаҳон ҳамжамияти диққат марказига тушганини алоҳида қайд этди.

“Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. Мазкур тадбирнинг Афғонистондаги ҳозирги реал вазият нуқтаи назаридан ўз вақтида ташкиллаштирилаётгани ва долзарблиги қайд этилди ва Ўзбекистон томонининг мазкур учрашувни ўтказиш учун зарур шароитлар яратиб беришга тайёрлиги учун миннатдорлик изҳор этди.

Музокаралар чоғида афғон халқининг ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва ўз келажагини қуриш ҳуқуқи яна бир бор таъкидланди.

787
Министерство иностранных дел России

АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ

110
Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб, РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани ҳақида мақола эълон қилган эди

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Россияни толиблар билан тил бириктирувда айблаётган АҚШ разведкаси наркотрафикка аралашган, бу Қобулдаги ҳар бир афғонга аён, деб баёнот қилди РФ Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида.

"Ўша ердаги лойиҳалардан ажратиладиган сон-саноқсиз улушлар бизникиларни наркотрафикда айблаётган ажабтовур америкалик разведкачилар иштироки туфайлидир. Уларнинг самолётлари Қандаҳор ва Баграмдан ҳеч қандай текширувсиз исталган томонга - истаса Германияга, истаса Руминияга қараб учади. Албатта, шундай бизнес-ку. Қобулда исталган афғон сизга бу ҳақда гапириб бериши мумкин, ҳатто, энг дангасаси ҳам бу мавзуда гапиришга тайёр. Бу ҳаммага аён бўлган сир кўпчиликнинг жонига тегиб бўлган. Барча бу ҳолатга аллақачон қўл силтаган", - деди Кабулов.

Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда хабардор этилгани ҳақида мақола эълон қилган эди.

Ҳолат бўйича далиллар тақдим этилмаган.

АҚШдаги РФ элчихонаси сал олдин Россия ва Афғонистон ҳақидаги хабарлардан сўнг дипломатлар номига келиб тушаётган таҳдидлар туфайли мамлакат ҳукуматидан бу ҳолатга адекват реакция билдиришни талаб қилган. РФ ТИВ оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларни "фейк", дея атади. Трамп ушбу мақолани "буюртма", деб ҳисоблашини маълум қилди.

Демократлар Россия ва толиблар "тил бириктируви" ҳақида разведка ҳисоботини талаб қилмоқда >>>

Оқ уй, Пентагон ва АҚШ разведкаси ушбу хабарлар ҳозирча ўз тасдиғини топмагани ва Трамп бу ҳақда огоҳлантирилмагани ҳақида баёнот бермоқда.

Трампга кўра, Россиянинг толиблар билан тил бириктируви ўзи ва Республикачилар партиясига зиён етказиш учун ўйлаб топилган.

110
Боевики движения Талибан

Толиблар Қобул билан муросага тайёр, дея баёнот қилди АҚШ махсус вакили

171
Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Дохада Қатар ва "Толибон" радикал ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказди ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"АҚШ молиявий ривожланиш халқаро корпорацияси раҳбари Адам Бейлер билан биргаликда Дохада Қатар ТИВ ва қатар фонди (вакиллари) билан учрашув ўтказдик, тинчлик ўрнатиш ва минтақани ривожлантириш бўйича афғон жараёнига ҳамкорликда инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилдик", - деб ёзган Халилзод Twitterда. Шунингдек, у бу масалада уни тушунганликлари ва бундай инвестицияларни киритишнинг ҳақиқатда имкони борлигини қайд этган.

Махсус вакил сўзларига кўра, у мулла Бародар бошчилигидаги толиблар делегацияси билан ҳам учрашув ўтказган ва бу музокараларда Афғонистонда "мустаҳкам ўрнатилган тинчликдан сўнг иқтисодий ривожланиш имкониятлари"га урғу берган.

"Биз тинчликни қўллаб-қувватлаш учун ривожланиш бўйича режаларнинг амалга оширилиши эрта бошланиши мумкин эмас, деган фикрдамиз, иккала томон ҳам афғонлараро музокаралар йўли давомида сўнгги тўсиқларни енга олишлари мумкинлигини тан оламиз", - деб ёзган Халилзод.

Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

171

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

104
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

104