АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ўзбекистонга келмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Вашингтон
Города мира. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Делегация икки томонлама музокаралар ўтказиш учун келади", - дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Эртага, 22 август куни, Тошкентга ҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Ўзбекистон терроризм муаммосига қарши биргаликда курашга чорлайди

"Делегация икки томонлама музокаралар ўтказиш учун келади", - дейилади хабарда.

АҚШ делегациясининг ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов июль ойида АҚШ Давлат департаментида Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл билан музокаралар ўтказган эди.

Ўшанда Дэвид Хейл Вашингтон Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги мустаҳкамланаётган шериклик муносабатлари борасида алоҳида урғулаб, шундай конструктив руҳдаги муносабатларни давом эттиришга, муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини қайд этганди.

Давлат департаменти вакили тез орада Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0