Никита Мендкович

Эксперт АҚШга МО мамлакатларидан нима кераклигини тушунтирди

437
Евроосиё таҳлил клуби раҳбари Никита Мендкович АҚШ Қозоғистон орқали минтақада қандай қилиб ўз таъсирини кучайтиртиришни хоҳлаётганини айтди.

Эксперт АҚШ Марказий Осиё мамлакатларида ўз таъсирини кучайтиришга уринмоқда деб ҳисоблайди. Аммо бундай стратегияни айрим Қозоғистон вакиллари қабул қилаётгани сингари ижобий деб баҳолаб бўлмайди.

АҚШ бир вақтнинг ўзида Хитой, Эрон ва Россияга босим ўтказиш мақсадида Марказий Осиёдаги вазиятни беқарор қилиш учун барча имкониятларидан фойдаланади, деди эксперт Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Мендковичнинг таъкидига кўра, бу АҚШнинг минтақада бирор бир ижобий мафаатлари йўқлиги боғлиқ: асосан географик омил туфайли.

Эксперт АҚШ ҳарбий иштироки вазифасини Афғонистон орқали амалга ошириши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Марказий Осиё мамлакатлари Американинг муносабатлари кескин бўлган Россия, Хитой ва Эрон учун иқтисодий ва хўжалик жиҳатдан муҳим минтақада саналади. Экспертнинг ишончи комилки, шу боис минтақадаги беқарорлик АҚШга қўл келади.

Мендкович бу вазифани АҚШ минтақадаги мухолифат кучларни рағбатлантириш орқали ҳал қилишини тахмин қилди.

Эксперт объяснил, что нужно США от стран Центральной Азии
437
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия Уз-Сеганг

Мирзиёев: энг катта ислоҳот - ҳар бир оила нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш

128
Ўзбекистон президенти Фарғонага сафари давомида Марғилондаги ҳунармандлар марказини бориб кўрди ва у ердаги шарт-шароитлар билан танишди

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Менинг энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марғилондаги ҳунармандлар марказига ташрифи чоғида. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар қилмоқда .

Шавкат Мирзиёев начал рабочую поездку в Фергану
Пресс-служба президента Узбекистана

Марғилон ҳунармандлар шаҳри сифатида шуҳрат қозонган. Яқинда у ерда моҳир уста Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида Ҳунармандлар маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Улар томонидан 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.

"Менинг энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш. Сизларнинг кўзингиздаги ишончни, умидни кўриб бахтиёр инсонман. Аёлларни қанча рози қилсак, Яратган бизга куч-қудрат, юртимизга тинчлик-осойишталик беради. Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти. Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу - Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Икки қаватли марказнинг қўйи қаватида атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бу ердаги дўконда матога гул чизиш, боғлаш, давра, қад тайёрлаш жараёнлари кўргазмали тарзда намойиш этилади.

Бинонинг юқори қаватида гилам цехи жойлашган. Бу ерда барча маҳсулотлар тўлиқ қўл меҳнати ёрдамида, 100 фоиз тоза ипакдан тўқилади.

Ҳунарманд Иброҳимжон Султоновнинг "Исмоилжон гиламлари" корхонаси маҳсулотлари бутун дунёга машҳур. Ҳунармандлар марказида ҳам маҳсулотларнинг сифати юқори. Асл ипакка табиий бўёқлардан гул чизиб мато тўқилади. Шу боис бу маҳсулотларга ҳозирдан харидор тайёр. Гиламлар асосан Туркияга, атлас, адрас матолар АҚШ, Италия, Франция, Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатларга экспорт қилинади.

Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари тармоқ корхоналарига ер ажратиб, иш ўринларини кўпайтириш, одамларга ҳозирги қийин шароитда иқтисодий ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Президент Фарғона вилоятида қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.

128
Шавкат Мирзиёев и Ангела Меркель

Германия Марказий Осиёда фақат Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиради - DW

1715
(Янгиланган 19:07 05.06.2020)
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги шериклар сонини 85тадан 60тага қисқартирмоқда. Хусусан, Марказий Осиё йўналишида Ўзбекистондан бошқа давлатлар "борт ортида" қолган

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Германия ташқи сиёсатда ўз стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда ва кўплаб шерик-давлатлар билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни тўхтатмоқда, деб хабар қилди Deutsche Welle.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги шериклар сонини 85тадан 60тага қисқартирмоқда.

Идора раҳбари Герд Мюллернинг расмий баёнотига мувофиқ, вазирлик томонидан рўйхатдан ўчирилган айрим давлатлар "шу даражада тараққий этганки, эндиликда кўмакка муҳтож эмас". Бошқа давлатларда эса Германиянинг ёрдами "бошқа давлатлар фонида" шунчаки кўринмай қолмоқда.

Шу билан бирга, идора, ушбу давлатлар билан мулоқотни давом эттиришини, аммо у янги шаклда давом этишига ишонтирган, йўлга қўйилган лойиҳалар эса, албатта, якунига етказилади.

Хусусан, Марказий Осиёда Германия фақатгина Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиради.

Туркманистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик тўлиқ тўхтатилмоқда, Тожикистон ва Қирғизистон билан фаолият эса мавжуд битимлар бўйичагина давом эттирилади. Шу билан бирга ушбу лойиҳалар муддати узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

Германия молия вазирлигининг ушбу қарори немис депутатларининг танқидига учраган. Бундестагнинг "Германия - Марказий Осиё" парламент гуруҳи раҳбари, депутат Манфред Грунд ушбу қарор бўйича ўзининг ҳайратини яширмаган ва минтақадаги кўпгина масалаларни фақатгина Ўзбекистон билан ҳал этиш мумкин эмаслигини, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари иштироки ҳам муҳимлигини айтган.

Грунд фикрича, Германия ўзининг бу "кетиши" билан "молиявий ва технологик туйнукларни қолдирмоқда ва уларни бажонидил бошқалар, мисол учун, Хитой тез орада тўлдириши мумкин".

1715
Город Душанбе, вид из самолета, архивное фото

Тожикистонда эркак амалдорлар кўз ўнгида ўзини ёқиб юборди

391
Молия бошқармасидагилар рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилишгананлар.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида 63 яшар эркак ўзини молия бошқармаси олдида ёқиб юборди, у танасида 95% куйиш билан касалхонага олиб келинган, деб хабар қилмоқда Sputnik радиоси.

Хабарда қайд этилишича, шанба куни эрталаб Зариф Абдуллоев молия бошқармаси биноси қаршисида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган, сўнгра устидан бензин қуйиб, ўз-ўзини ёқиб юборган.

Жабрдийда ички қон кетиш ва танасининг 95%и куйган бир аҳволда касалхонага олиб борилган. Шифокорлар сўзларига кўра, Абдуллоевни операция қилишган, аммо ҳозирда унинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.

Молия бошқармасида рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилганлар.

"Менга аллақандай Зариф Абдуллоев ўзини Кулоб молия бошқармаси олдида ёқиб юборганини айтишди. Аммо ҳозирча ушбу ҳаракат сабабини билмайман. Фақатгина, Зариф Абдуллоев нон цехига эга эканлигидан хабардорман", – деб айтган Хатлон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Назарзода.

ОАВда берилган маълумотларга кўра, Абдуллоев Кулоб молия бошқармаси билан ҳамкорлик қилган ва вилоят марказидаги мактабгача муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаган. Бошқарма унга аввал бошда қилинадиган барча ҳаражатларни қоплаб бериш ваъдасини берган, аммо кейинчалик эркак амалдорлардан ваъда қилинган пулларни қайтариш борасида кўп маротаба рад жавобини олган.

391