Флаги Кыргызстана и Узбекистана

Камилов ва Қирғизистон ТИВ раҳбари ўзбек жангчиси билан бўлган жанжални муҳокама қилди

1326
(Янгиланган 19:39 22.08.2019)
Ўзбекистон ТИВ Ош вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув” жанги бўйича WEF PROFFIGHT турнирида содир бўлган воқеага юзасидан интернет маконида пайдо бўлган видеолавҳалар ва изоҳларга эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. 22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, мулоқотда ишнинг барча жиҳатларни биргаликда ўрганиш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришилган.

2019 йилнинг 18 август куни Қирғизистоннинг Ош вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув” жанги бўйича WEF PROFFIGHT турнирида кўнгилсиз воқеа рўй берди. Ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев ўтказилган мусобақада иштирок этди ва у ерда қирғизистонлик жангчига мағлуб бўлди. Жанг якунида спортчи ҳакам қирғизистонлик жангчига ён босди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон байроғини кўтаришга уринган. Аммо ҳакам бунга йўл қўймаган.

Шундан сўнг Рўзибоев Instagram видео жойлаштирди, унда у қирғизистонликларга нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтган. Кейинчалик у видеони ўчириб ташлаган. Ҳозирда унга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 313-моддаси (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш) бўйича дастлабки суриштирув бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик ҳакам Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, узр сўрагани хабар қилинган эди.

1326