Полиция Казахстана задерживает протестующих простив авторитарно режима и досрочных президентских выборов во время оппозиционного митинга в  Алма-Ате

Қозоғистондаги ХХР элчиси Хитойга қарши митинг ортида ким турганини билади

614
Элчи шунингдек, норозилик намойишида қатнашаётган одамлар ортида Қозоғистон аҳолиси орасида Хитойга қарши негатив кайфиятни олов олдираётган кучлар турганини тахмин қилди.

Қозоғистондаги Хитой элчиси Чжан Сяо Қозоғистоннинг тўртта шаҳрида республика ҳудудида 55та хитой заводлари ташкил этилишига қарши ўтказилган митингларга изоҳ берди. Sputnik Қозоғистон хабари асосида.

"Мен, албатта бу янги масала эмаслигини биламан. Бу масала вақти-вақти билан кўтарилади ва шов-шувга айлантирилишга ҳаракат қилинади. Мен бу митингларнинг умумий фонига эътибор қаратмоқчиман. Улар иккала мамлакат томонидан муҳим ташрифга қизғин тайёргарлик кўрилаётган бир вақтда юз берди. Шу боис, аниқ айтишим мумкин-ки, бу каби ҳаракатлар иккиёқлама муносабатлардаги ушбу муҳим воқеага қарши қаратилган", - деди дипломат.

Таъкидлаб ўтамиз, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг Хитойга ташрифи 11 ва 12 сентябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Элчи шунингдек, норозилик намойишида қатнашаётган одамлар ортида Қозоғистон аҳолиси орасида Хитойга қарши негатив кайфиятни олов олдираётган кучлар турганини тахмин қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Хитойнинг 55 та заводи қурилади деган миш-мишлардан сўнг, мамлакат бўйлаб норозилик акциялари ўтказилди. Улар Олма-ота, Ақтўбе, Нур-Султонда қўллаб-қувватланди. Хусусан, ўтган душанбада Қозоғистондаги Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.

614