Трамп Россия ва Украинани қўлга олинганлар қайтарилганлиги билан қутлади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, шанба куни, Россия ва Украина ўртасида сўнгги йиллардаги энг кенг кўламли ушлаб турилган шахслар билан ўзаро алмашув рўй берди

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Москва ва Киев ўртасидаги келишув доирасида қўлга олинган шахсларнинг қайтарилганлиги муносабати билан табриклади.

Ситуация во Внуково на фоне сообщений об обмене заключенными - Sputnik Ўзбекистон
"Тарихий сулх": Россия ва Украина фуқаролар билан алмашди

АҚШ етакчиси бу воқеликни "тинчлик сари эҳтимолий улкан қадам", деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ёз ойлари охирида судланган ва қўлга олинган шахсларни озодликка чиқариш бўйича ишларни бошлаб юборган эдилар. РФ президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумда бу масала қисқа вақтда ҳал этилажагини айтган эди.

Бугун, шанба куни, ушбу жараён доирасида фуқаролар РФ ва Украинага қайтдилар.

"Россия ва Украина ҳозиргина каттагина миқдордаги асирлар билан алмашдилар. Жуда яхши хабар, эҳтимол тинчлик сари биринчи улкан қадамдир. Иккала мамлакатга табриклар!" - деб ёзган Трамп ўз Twitterида.

Янгиликлар лентаси
0