Мирзиёев БМТ махсус маърузачиси билан инсон ҳуқуқларини муҳокама қилди

118
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжат, жумладан, БМТнинг ўнта асосий шартномаларига қўшилган. 2018 йил ноябрь ойида Самарқандда илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари билан конструктив муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ушбу шерикликнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад Ал Ҳусайн ва БМТнинг Дин ёки эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг мамлакатимизга ташрифлари натижасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини мустаҳкамлаш, бу борадаги халқаро мулоқотни янада ривожлантиришга қаратилган “йўл хариталари” амалга оширилмоқда.

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Узбекистана принял спецдокладчика Совета по правам человека ООН

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжат, жумладан, БМТнинг ўнта асосий шартномаларига қўшилган. 2018 йил ноябрь ойида Самарқандда илк бор Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон парламенти томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва малака тўғрисидаги декларациясини амалга ошириш бўйича миллий дастур қабул қилинган. Ушбу ҳужжат суд-ҳуқуқ соҳаси ходимларининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билимларини оширишни назарда тутади. 

Мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимига халқаро стандартларни жорий қилиш орқали судья ва адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий вазифаларидан биридир.

Хусусан, янги орган – Судьялар олий кенгаши ташкил этилди, судьяларни узоқ муддатга тайинлаш ва суд қарорларини жамоатчиликка эълон қилиш амалиёти жорий этилди. "Хабеас корпус" ва "электрон одил судлов" механизмларини қўллашни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилмоқда.

Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан батафсил фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилигини янада такомиллаштириш жиҳатлари ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Диего Гарсия-Саян давлат раҳбари ташаббуси билан давлат ва халқ ўртасида бевосита мулоқот орқали фуқаролик жамиятини ривожлантириш, қонунийлик ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади. 

БМТнинг юқори мартабали вакили Ўзбекистон билан конструктив ҳамкорликни давом эттиришга ва демократик янгиланишларни амалга оширишда амалий кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.

118

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

622
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

622
Лепешка с изображением таджикского и узбекского флагов

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

286
Томонлар Ўзбекистон бош вазири Ариповнинг Тожикистонга расмий ташрифи арафасида бизнес-форумни ўтказиш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларни кучайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишдилар

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Жамшед Жумахонзода Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усмонов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Томонлар ҳамкорликда Афғонистонга ва минтақанинг бошқа мамлакатларига маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ССП матбуот-хизмати.

Ўзбекистон делегацияси таркиби Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарларидан ташкил топди. Тожикистон томонидан учрашувда ССП раиси ўринбосари О.Сангов, М.Рустамовлар ҳамда Хатлон ва Сўғд вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Усмонов Тожикистон томонига самимий ва илиқ меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.

Усмонов Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан Тожикистон хусусий бизнеси билан иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш кучлилигини таъкидлаб, томонлар ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида гапирди.

Ўз навбатида, Тожикистон ССП раиси Жумахонзода Ўзбекистон томонига савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга бўлган қизиқиш учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида В2В форматида бизнес учрашув ўтказилиши иккиёқлама ҳамкорликда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудий бўлинмалари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, иккиёқлама бизнес алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара олди ҳудудларидаги ССП бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Кенг кўламли тадбирлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

286
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

44
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

44