Матвиенко Шавкат Мирзиёевнинг Россия ташрифи тафсилотларини маълум қилди

130
(Янгиланган 11:50 02.10.2019)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. . Ташриф давомида 12 та янги давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг февраль ойида Россияга ташриф давомида нималар режалаштирилаётгани маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

“Биз ҳозир келгуси йилнинг февраль ойи бошида амалга оширилиши керак бўлган Ўзбекистон президенти ташрифига жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ташриф давомида 12 та янги давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланиши кутилмоқда”, - деди Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Танзила Норбоева билан бўлган учрашувда.

Матвиенко ушбу ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон гуманитар форуми бўлиб ўташини қайд этди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида Россияга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.

130