В рамках визита делегации МВД России в Узбекистан состоялась встреча членов делегации с министром внутренних дел Республики Узбекистан генерал-лейтенантом П .Бобожоновым.

Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасблари билан учрашди

190
(Янгиланган 11:44 05.10.2019)
Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ходимлари учун юқори ташкилотчилик ва профессионал даражада ўтказилган маҳорат дарслари учун Ирина Волк¬ка самимий миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов мамлакатга ташриф буюрган Россия ИИВ делегацияси аъзоларини қабул қилди.

ИИВ матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, вазир Пўлат Бобожонов мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам ва кенг истиқболга эга эканини таъкид­лаб ўтган.

Қайд этилишча, вазир яқин келажакда МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари кенгашига МДҲга аъзо давлатларнинг пойтахтлардаги ички ишлар органлари ва полиция раҳбарлари йиғилиши каби форматни яратиш, биринчи мажлисни эса Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида таклиф киритилиши режалаштирилаётганини билдирган.

Пўлат Бобожонов Россия ИИВнинг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш хизматлари фаолиятига юқори баҳо берди ва Россия делегацияси томонидан Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати ходимлари учун юқори ташкилотчилик ва профессионал даражада ўтказилган маҳорат дарслари учун Ирина Волк­ка самимий миннатдорлик билдирган.

Ўз ўрнида, Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-лейтенанти Олег Баранов илиқ ва самимий қабул учун ташаккур билдириб, трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишни ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири дея қайд этди.

Учрашув якунида томонлар белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олишди.

190