ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари президент Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.
Тожикистон раҳбари мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш, халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган улкан шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Сиёсий ирода ва қабул қилинган амалий қадамлар туфайли Ўзбекистон-Тожикистон кўп қиррали муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага - стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Ўтган йилги олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижасида муҳим келишувларга эришилди ва икки томонлама ҳамкорликнинг энг ўткир масалалари бўйича ўзаро мақбул ечимлар топилди.
Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми икки баробар ортди, ҳаво, автомобиль, темир йўл транспорти қатнови салмоқли даражада кенгайди. Чегарадош ҳудудлар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар алмашинув фаоллашди.
Тожикистон ва Ўзбекистон йил давомида қандай ютуқларга эришди?
Давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Президентлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021 йилнинг 6-9 март кунлари Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.
Ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш ўрин олган.
Шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев матбуот анжуманида маълум қилди.
“Президент кейинги ташрифни Ўзбекистонга амалга оширмоқчи. Тахминан 11-12 март кунлари”, - деди Казакбаев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Жапаров Хитой, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам сафар қилишни режалаштирмоқда. Аввалроқ у Россия ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлганди.
Садир Жапаров 10 январь куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловлар якунига кўра Қирғизистон президенти лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021-2022 йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантиришва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
Барча лойиҳалар хусусий ва ташаббускорлар маблағи эвазига амалга оширилади. Лойиҳалардан учтаси “Қўқон”эркин иқтисодий зонасида бўлади.
Яна бир лойиҳа Учкўприк туманида режалаштирилган. “Technoworld” 2 минг дона электр мотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.