Подписание документов

Ўзбекистон қандай халқаро шартномаларга қўшилганлиги аниқланди

349
(Янгиланган 18:36 07.10.2019)
Ўзбекистон Президенти бараварига иккита халқаро шартномани тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёев куни-кеча иккита халқаро шартномани тасдиқлади, хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, МДҲ аъзолари билан интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида божхона органларининг ўзаро муносабатлари тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинди. У жорий йил 31 май куни Ашҳободда бўлиб ўтган МДҲ аъзо-давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланганди.

Мазкур шартноманинг республикада жорий этилишида ваколатли орган этиб Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси белгиланди. Шартнома МДҲ мамлакатлари божхона хизматларига контрафакт маҳсулотларни аниқлашда ўзаро ахборот алмашинувига асос ва кўмак бўлиб хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, қайд этилган турдаги маҳсулотларнинг айланмасига самарали тарзда қарши курашишга имкон яратади.

Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в республику Беларусь
Пресс-служба президента Узбекистана

Шартнома Ҳамдўстлик ҳудудидаги ўзаро савдо тизимида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни юқори даражадаги ҳимояланишини таъминлайди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь ҳукуматлари ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳам тасдиқланди.

349

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

836
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

836

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

999
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

999

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0