Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси вакиллар палатаси раисини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 7 октября принял делегацию Республики Таджикистан во главе с председателем Маджлиси Намояндагон Маджлиси Оли этой страны Шукурджоном Зухуровым.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 7 октября принял делегацию Республики Таджикистан во главе с председателем Маджлиси Намояндагон Маджлиси Оли этой страны Шукурджоном Зухуровым. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари меҳмонларни қутлар экан, олий даражадаги ўзаро ишончга асосланган мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган юксак даражага кўтаришга хизмат қилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Олий мартабали меҳмон, ўз навбатида, президентга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мирзиёев и Рахмон провели переговоры в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан муборакбод этди

Учрашувда ўзаро алоқалар барча даражаларда фаоллашгани қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Чегарадош ҳудудлар ўртасида, маданий-гуманитар соҳада алмашинувлар кенгаймоқда. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилмоқда. 

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўмиталар ва парламентлараро гуруҳлар даражасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида Шукуржон Зуҳуров Тожикистон парламенти қардош мамлакатлар ва халқлар манфаатлари йўлида дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Тожикистон Олий Мажлиси вакиллар палатаси раиси жорий йил декабрь ойида мамлакат парламентига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилади.

Янгиликлар лентаси
0