Шавкат Мирзиёев отбыл в Фергану

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Озарбайжонга ташриф буюради

126
15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгашнинг навбатдаги олий даражадаги учрашувида Ўзбекистон илк бор тўлақонли аъзо-давлат сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида видеоконференция шаклида кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.

“Мажлисда жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари Озарбайжон Республикасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VII саммитида иштирок этиш бўйича олий даражадаги ташрифга тайёргарлик масаласи муҳокама этилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларини ўрганиб чиқишди. Батафсил таҳлил жараёнида озарбайжонлик шериклар билан янги истиқболли йўналишларни қамраб олган ҳолда ўзаро ҳамкорлик майдонини кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги аниқланди ва амалга ошириладиган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Икки давлат иқтисодиётининг бир-бирини тўлдириши ва Озарбайжонлик салоҳиятли шерикларнинг катта қизиқиши инвестиция ва савдо- иқтисодий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиши таъкидланди.

Жараённи фаоллаштириш учун вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларининг инвесторлар ва шартнома шериклари билан ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбайжонга ташрифини ташкил этиш бўйича таклиф илгари сурилди ва қўллаб-қувватланди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига Нахичеван битимини ратификация қилиш орқали тўлақонли аъзо бўлди. 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгашнинг навбатдаги олий даражадаги учрашувида Ўзбекистон илк бор тўлақонли аъзо давлат сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

126